UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди Янгиликлар

Элдор Шомуродов Сурхондарёда мастер-класс ўтказди

Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар орасида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Шулардан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, бу борада юртимиз бўйлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун, 3 январь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ҳам ёш спортчи – ўқувчилар билан жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган машҳур футболчимиз Элдор Шомуродов ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби аъзоси Элдор Шомуродов ёш спортчиларга ўзининг мувоффақиятлари сири ва бугунгача босиб ўтган йўли ҳақида сўзлаб берди. Суҳбат якунида у ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб берди.

Тадбирда шунингдек, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутасаддилари ва туман прокурори ҳам иштирок этишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар юртимизда оммавий спортни янада ривожлантириш ва ўсиб келаётган ёш-авлодлар ичидан янгидан-янги чемпионларни етиштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов якунланган йилда Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши футболчиси” ва “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” мукофотларини қўлга киритган эди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика