UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистони кучли, аммо..." Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистони кучли, аммо..."

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотларга "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам келиб қўшилди. Биз унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Терма жамоа бир ҳафтадан буён йиғин ўтказмоқда, сиз бироз кечроқ келдингиз. Терма жамоага мослашишда қийинчилик бўлмадими?

- Жаҳон чемпионати доирасида учта ўйинда майдонга тушишга улгурдик. Шундай экан терма жамоага мослашиш талаб этилмайди деб ўйлайман. Барча йигитлар Саудия Арабистони билан ўйин аҳамияти қанчалик юқори эканлигини жуда яхши билиб туришибди. Биргликда бир жамоа бўлиб ғалаба қозонишга уринамиз.

- Бўлажак рақибимиз Саудия Арабистони ҳақида қандай фикрдасиз?

- Саудия Арабистони Россияда ўтган охирги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Осиёда ўз ўрнига бўлган жамоалардан бири, лекин биз ўз майдонимизда ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу боис фақат ғалаба учун интиламиз.

- Куни кеча Россия премьер-лигасида ўйинда майдонга тушдингиз. Жисмоний ҳолатингиз қандай, чарочоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Йўқ, ҳаммаси жойида.

- Клубингиз сафидаги омадсизлик нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Сабаби сиздан барча ҳар бир баҳсда гол кутади...

- Тўғри ҳамма гол кутади. Ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Аммо бу футбол. Балки Саудия Арабистони билан баҳсда омадсиз серияга чек қўярман.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика