

"Ўйин қизиқарли бўлди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.
Дебют ўйинимда ғалаба қозондик. Насиб қилса бу охиргиси эмас. Натижадан қониқдим. Ҳар ҳолда илк мураббий билан дастлабки расмий ўйин эди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Филиппинга қарши ўйинда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Элдор Шомуродов.




