"Эл Класико" ўйинлари қачон бўлади?

Mirjalol Normatov
31 авг 2020, 23:25
Испания чемпионатининг 2020/21 йилги мавсум учун тақвими маълум қилинди.

Демак, дастлабки тур учрашувлари 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унга кўра, "Реал" ўз майдонида "Хетафе"га қарши баҳс олиб борса, "Барселона" Каталонияда "Эльче"ни меҳмон қилади. Бироқ икки жамоа ҳам мавсумни кеч якунлагани сабабли "Реал"  ва "Барселона" 2-турдан, "Севилья" ва "Атлетико" 3-турдан мусобақага қўшилади.

"Реал" ва "Барселона" жамоалари иштирокидаги учрашув 7 ва 30-турларда ўтказилади. Каталониядаги учрашув 2020 йилнинг 25 октябрь кунида ўтказилиши мўлжалланган бўлса, Мадриддаги баҳс 2021 йилнинг 11 апрель кунида бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia