“Эл Класико”. Фати Раулнинг рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
24 окт 2020
Айни дақиқаларда Ла Лига 7-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал” ўртасидаги баҳс ўтказилмоқда.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Ансу Фати рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Шу тариқа, Фати “Эл Класико”лар тарихида тўп киритган энг ёш футболчига айланди. У бунга 17 ёш ва 357 кунлигида эришди. Аввалги рекорд эса “Реал” афсонаси Раулга (18 ёш, 95 кун) тегишли эди.

"Барселона" - "Реал" 1:1 (матнли трансляция)


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: SofaScore