UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади Янгиликлар

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади

Кеча Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Матбуот анжумани ниҳоясига етиши биланоқ Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлаб юборди.

Эктор Купернинг дастлабки ташрифи “Бунёдкор” футбол академиясига уюштирилди. У ерда мутахассис футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот заллари, футбол майдонлари, болалар истиқомат қиладиган ётоқхоналар билан танишди. Ижобий тарафлари ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Шундан сўнг Эктор Купер  “Миллий” стадионига ташриф буюрди. Стадионни кўздан кечириб, ўзбек футболи тарихи музейини айланди. “Миллий” стадионга уюштирилган ташриф сўнггида фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
 
  “Миллий” стадиондан чиққач Эктор Купер Тошкент темирйўл муҳандислари институти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари спорт стадиони”га борди. У ерда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг машғулотини кузатди. Мураббий ва футболчилар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Машғулот охирида Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида омад тилади.

Рейтинг: +89   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика