UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Эктор Купер навбатдаги йиғинда янгиланган таркибни синовдан ўтказади Янгиликлар

Эктор Купер навбатдаги йиғинда янгиланган таркибни синовдан ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси 13 ҳамда 16 октябрь кунлари ФИФА куни муносабати билан Тошкентда КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эктор Купер мазкур ўйинлар учун ташкил қилинадиган йиғинга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган ва Суперлигада ўзини яхши тарафлама кўрсатаётган янги номзодларни синаб кўриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Купер қўл остида терма жамоамиз дастлабки йиғинини 22 август - 11 сентябрга қадар Тошкентда ўтказганди. Ўша йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Сурияга (1:1) қарши, кейинчалик Эрон (0:1) билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

Купер қўл остидаги терма жамоамиз иккинчи йиғинга катта эҳтимол 3-4 октябрь кунларидан бошлаб киришади.

Эктор Купер дастлабки йиғинга тажрибали ва охирги йилларда терма жамоамиздан муқим таклиф олган футболчиларни текширувдан ўтказди. Эндиликда Купер кўпроқ ёшларни, терма жамоадан ҳали чорлов олмаган футболчиларни синаб кўриши мумкин.

Ноябрда эса Купер ҳар иккала йиғинда ўзини кўрсатган ва синовдан муваффақиятли ўтган футболчилар, яъни оптимал таркиб билан йиғинга киришиши мумкин.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика