Эктор Купер: "Натижадан хурсанд эмасман, лекин ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан"
03 июн 2019 03:42
Янгиликлар
Эктор Купер: "Натижадан хурсанд эмасман, лекин ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан"
Миллий терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини Туркияга қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Эктор Купер қуйидаги фикрларни билдирди:
- Бу ўйин биз учун муҳим эди, чунки Туркия кучли терма жамоалар қаторига киради ҳамда ФИФА рейтингида кучли 30таликдан жой олган. Биз кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда яхши ўйнадик ҳам. Албатта, эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўтказиб юборилган иккита гол стандарт вазиятдан сўнг рўй берди. Демак, бу борада кўпроқ ишлашимизга тўғри келади. Якуний натижадан хурсанд эмасман, аммо ўйинимизда ўзгариш бор дея оламан.
- Туркия навбатдаги учрашувни Францияга қарши ўтказади. Бугунги баҳсдан келиб чиқиб Туркиянинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Жаҳон чемпионига қарши баҳс осон кечмайди. Аммо Туркия ҳаракат қилса натижага эришиши мумкин. Бугун ўртоқлик учрашуви эди, аммо Франция билан ўйин расмий мақомда бўлади. Бугунги рақиб менга ёқди, жамоангиз прессингни ва ҳужумларни яхши амалга оширди. Яхши тайёргарлик билан Францияни ютса бўлади.
- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумида хилма-хиллик кўринмади. Ҳамма фақат Элдор Шомуродовни қидириш билан овора бўлди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Мен бутунлай бошқача фикрдаман. Жамоа у қадар ёмон ўйнамади. Фақат рақиб прессинг қилганда бузиб ўта олмадик. Футболни озгина сабр қилиб ўйнаш керак, биз эса сал шошилдик. Чунки биз биринчи марта шундай прессинг қиладиган жамоага қарши ўйнадик.
- Қувондиқ Рўзиев ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг ўйинидан қониқдим. У ўз қаноти бўйлаб жуда яхши ўтишни амалга оширди. Менга бу учрашувда ёқмаган жиҳати иккала гол ҳам стандарт вазиятдан сўнг урилди.
Фикрлар