UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15"Ман Сити" англиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:52"Реал" Каземирога "Атлетико"дан ўринбосар топди  4 11:42Olamsport: Фазлиддин Ғоибназаровнинг фаолиятидаги энг катта гонорар, ўзбек боксчисига чемпионлик жанги керак  0 11:30Алиссон навбатдаги мукофотни қабул қилиб олди  6 11:07Карикатура: "Арсенал" Европа Лигаси орқали Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи эди, аммо...  5 10:45Неймар учинчи бор "Барселона"ни судга бермоқда  12 10:24Европа Лигаси. Энг қиммат ўйинчи ким?  12 09:45“Манчестер Юнайтед” кетма-кет 7 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти   11 09:24МЮ “Олд Траффорд”да сўнгги 9 йил ичидаги энг йирик ғалабасини қайд этди   9 09:10"Қўқон-1912" - "Бухоро". Превью  32 09:04Скоулз: “МЮнинг келажаги ёрқин бўлиши аниқ”   7 08:46Артета “Олимпиакос”дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг нималар деди?   10 08:28Расман: “Ювентус”—“Интер” учрашуви мухлисларсиз ўтади   3 08:20Европа Лигаси. "Бенфика" - "Шахтер" 3:3  1 08:15Европа Лигаси. "Интер" - "Лудогорец" 2:1  0

Эктор Купер: "Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди" Янгиликлар

Эктор Купер: "Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди"

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади, - деди мутахассис.

Рейтинг: +193   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг