UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  12 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  12 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  16 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин" Янгиликлар

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Сурия миллий жамоаси устози Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

Матбуот анжумани давомида Эктор Купер эртанги ўйин қанчалик муҳим экани ва агарда жамоа ғалаба қозонса, бу Сурия футболи учун тарихий натижа бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

"Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба Сурия терма жамоасига тарихдаги илк плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Сурияликларни шу тарзда хурсанд қилмоқчимиз. 

Барча ўйинчи ва мураббийлар штаби учрашув қанчалик муҳим эканини англаб турибди. Сизда босим каттами, демак сиз ўз ватанингиз шарафини ҳимоя қилаяпсиз. Ўйинчиларни ротация қилиш мақсадида алмаштириш ҳақида менга кўп гапиришмоқда. Бироқ, бизга футболчилар бир мақсад йўлида гармония ҳосил қилиши жуда муҳим. Ғалаба қозонишнинг сири айнан шунда. Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда шу нарса бизга етишмади. 26 нафар футболчида битта мақсад бўлиши шарт. Тўпни эгаллаб туришга ҳаракат қиладиган иқтидорли ўйинчиларимиз етарли.

Ҳиндистон терма жамоасида ҳам биз каби мотивация бор. Уч очко улар учун ҳам ўта муҳим. Шундай экан, биз эртага хотиржам ва эътиборли бўлишимиз керак. Шундагина, уч очкони қўлга киритамиз. Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин ", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Ушбу ўйин Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги қарама-қаршилик билан бир вақтда старт олади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика