UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Реал" ТВдан сўнг Анчелотти Симеонега жавоб берди  1 16:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Борнмут" ўйини учун таркиблар маълум бўлди  0 16:17Холанднинг "Сити" билан шартномаси - футбол тарихидаги энг йириги  2 15:32"Реал" ТВ Симеоненинг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди  17 14:35Флик "Реал" - "Сельта" баҳси ҳақида: "Ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида фикр билдирмайман"  11 14:11Перес "Реал" президентлиги учун номзод сифатида тасдиқланди. Кун охиригача рақобатчилар пайдо бўлмаса сайлов ўтказилмайди  0 13:37Эрон Суперкубоги учун баҳсда Ўрунов жамоаси мағлуб бўлди  0 12:54"Барселона" футболчиси 5 ойдан сўнг сафга қайтди  2 12:34Абдуқодир Ҳусановнинг "Энергетик БГУ"даги устози: "Унинг "Сити"даги рақобатчиларига ҳавас қилмайман"  25 11:50"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди  12 11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  3 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  7 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  9 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  2 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  6

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов Янгиликлар

Эксперт минбари: "Ҳужумкор ва жанговор футбол натижа келтириши мумкин" - Бахтиёр Ашурматов

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан терма жамоамизнинг ўйини ва иштироки ҳақида эксперт фикрини тақдим этади.

Футболчилик фаолияти давомида Японияга қарши бир неча бор майдонга тушган, ўтган мавсум АГМКни Ўзбекистон кубоги ғолибига айлантирган, айни пайтда "Бухоро" клуби бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоамиз ўйини иккита баҳсда икки хил таассурот қолдирди. Туркманистон билан бўлган ўйин жуда чиройли чиқди ва мухлислар қатори биз футбол мураббийларини ҳам хурсанд қилди. Бу учрашув биз келажакка ишонч билан қарашимиз мумкинлигини кўрсатди. Япония билан ўйин жамоамизнинг асл кучини кўрсатиб беради деб ўйлайман. Чунки бу галги рақиб Япония Туркманистонга нисбатан кучли жамоа ҳисобланади. Улар терма жамоамизга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслиги мумкин. Лекин ишонаманки, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ишончли ўйини билан мухлисларни хурсанд қилади. Менимча, жамоамиз мухлисларга ёққан услубдан воз кечмасдан, ҳужумкор, комбинацион ва жанговор футбол намойиш қилса яхши натижага  эришса бўлади. Шу сабабли ҳам мазкур баҳсни мутахассис сифатида катта қизиқиш билан кутяпман ва терма жамоамизга омад тилайман", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика