UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  0 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддиновлар "Сумқайит"ни тарк этишди  1 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  8 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  2 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз" Янгиликлар

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"

Хабарингиз бор, бугун Париж Олимпиадаси 1-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кеча ана шу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилганми ёки йўқлиги ҳақида маълумотлар йўқ эди ва шу сабаб сайтимизда бу ҳақда хабар ҳам чиқди.

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?

Биз ана шу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрдик. Олган маълумотларимиз кўра, Олимпиаданинг футбол беллашувларида ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилмас экан. Фақатгина финалдан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтар экан. Кеча Кападзе иштирокида ҳам анжуман ўтказилмаган. Испания эса ўзининг ташаббуси билан видео конференция шаклида матбуот анжумани ўтказган.

Сайтимиз ўқувчилари учун бугунги тарихий кун олдидан бош мураббийимизнинг фикрлари қизиқ эканлигини инобатга олган ҳолда Тимур Кападзе билан боғланишга уриниб кўрдик. Кападзенинг "Championat.asia" сайти учун берган ўйинолди эксклюзив фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кайфиятимиз яхши, энг асосийси йигитларни ҳаммаси соғ-саломат, жароҳатлар йўқ. Тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди ва ўйинга тайёрмиз.

Бугун очилиш ўйини, биз учун тарихий кун ва буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Айнан бугунги беллашув энг муҳимларидан дейиш мумкин, бундан ташқари олдимизда гуруҳдаги яна иккита ўйинимиз ва финалгача олсак умумий 6 та учрашувимиз бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва унга қараб ҳаракат қиламиз, интиламиз.

Испания кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Яхши тайёрландик дея оламан, қолганини ўйинда кўрамиз", - деди Кападзе сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида.


ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика