Эҳтимоллик назарияси. Нима қилсак гуруҳдан чиқамиз?

Xayrulla Xoliqov
15 янв 2018, 12:22
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионатида бугун "А" гуруҳи баҳслари ўз якунига етади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги охирги учрашувини Уммонга қарши ўтказади. Гуруҳ жадвалида ажойиб вазият юзага келган. Қатар иккита ғалабадан сўнг 6 очко жамғарган, бугун улар Хитой билан баҳс олиб боришади. Ўзбекистон ва Хитой ҳисобида 3 очкодан бор. Уммон эса биринчи иккита ўйинда мағлуб бўлган. 

Гуруҳдаги вазият

1. Қатар - 6 очко (тўплар нисбати 2-0)
2. Ўзбекистон - 3 очко (тўплар нисбати 1-1)
3. Хитой - 3 очко (тўплар нисбати 3-1)
4. Уммон - 0 очко (тўплар нисбати 0-4)

1-ўйин: Хитой - Қатар
2-ўйин: Ўзбекистон - Уммон

Тахминлар 

Энди тахминларга тўхталиб ўтамиз.

Хитой ғалаба+Уммон ғалаба=Хитой 6 очко, Қатар 6, Уммон 3, Ўзбекистон 3.
Хитой ғалаба+2-ўйин дуранг=Хитой 6, Қатар 6, Ўзбекистон 4, Уммон 1.
Хитой ғалаба+Ўзбекистон ғалаба=Хитой 6, Қатар 6, Ўзбекистон 6, Уммон 0.

1-ўйин дуранг+Уммон ғалаба=Қатар 7, Хитой 4, Уммон 3, Ўзбекистон 3.
1-ўйин дуранг+2-ўйин дуранг=Қатар 7, Ўзбекистон 4, Хитой 4, Уммон 1.
1-ўйин дуранг+Ўзбекистон ғалаба=Қатар 7, Ўзбекистон 6, Хитой 4, Уммон 0.  

Қатар ғалаба+Уммон ғалаба=Қатар 9, Хитой 3, Уммон 3, Ўзбекистон 3.
Қатар ғалаба+2-ўйин дуранг=Қатар 9, Ўзбекистон 4, Хитой 3, Уммон 1.
Қатар ғалаба+Ўзбекистон ғалаба=Қатар 9, Ўзбекистон 6, Хитой 3, Уммон 0.

Қоида: Агар икки ёки ундан кўп жамоанинг очколари тенг бўлиб қолса, аввало ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатига қаралади.

Футболчиларимизга бугун ўйинда омад ёр бўлсин!

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›