Эдвин ван дер Сар: "Келажакда МЮда ишлашни истайман"

Mirjalol Normatov
13 окт 2019, 12:59
"Манчестер Юнайтед" ва "Аякс"нинг собиқ футболчиси, айни дамда амстердамликларнинг бош директори Эдвин ван дер Сар келажакда манкунианликлар клубида ишлаш ниятида.

"Мен, оилам, рафиқам, болаларимнинг икки севгиси бор - "Аякс" ва "Манчестер Юнайтед".

"Аякс" менга ўсиш, ривожланиш имкониятини берди, улар менинг қобилиятимни очиб, футболнинг янги оламини очишда ёрдамлашишди. МЮ ҳам мен ҳақимда анчагина қайғурди. Албатта, у ерда ишлашни истайман.

Бироқ ҳали бу ерда ўрганадиган нарсаларим кўп, ўрганишим керак ва ўшанда барчаси кўринади.

"Юнайтед" - бутун дунёда ажойиб мухлисларга эга бўлган фантастик клуб. Барча футболчилар у ерда ўйнашни ва кейинчалик ишлашни исташади", - деди ван дер Сар.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal