Эдуар Менди: "Мен энг яхши дарвозабон бўлишга лойиқман"
29 ноя 2021 21:26
Янгиликлар
Эдуар Менди: "Мен энг яхши дарвозабон бўлишга лойиқман"
Бугун нафақат "Олтин тўп" соҳиби, балки 2021 йил якунида Европанинг энг яхши дарвозабони номинацияси ғолиби ҳам маълум бўлади.
"Яшин соврини" учун бир нечта дарвозабонлар кураш олиб боришмоқда, бироқ фаворит "Челси" посбони Эдуар Менди ҳисобланмоқда. Футболчининг ўзи ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Агар мен номзодлар рўйхатида бўлсам, демак, ҳамма нарсани тўғри бажаряпман. Мен бу совринни олишга лойиқман, деб ўйлайман. Жамоа билан биргаликда машаққатли меҳнат эвазига сезиларли натижаларга эришдим, шу боис шахсий коллекциямни бойитишга умид қиламан", - деди Менди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар