36 миллион маош + 3 миллион бонус

Omonjon To`xtamirzayev
28 июн 2023, 15:44
Эдуар Менди фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси яқин соатлар ичида "Челси" дарвозабони Эдуар Менди трансферини расман эълон қилади. Лондонликлар дарвозабон учун 16-17 миллион фунт олади. 

Мендининг ўзи эса 2026 йил июнь ойигача шартномага имзо қўяди. Кипернинг йиллик маоши 12 миллион доллар ва 3 миллион бонусни ташкил қилади.

Сенегаллик дарвозабон "Челси"га 2020 йилнинг сентябрь ойида келганди. Ўтган вақт мобайнида у "аристократлар" либосида 105 та ўйинда мадйонга тушиб, 86 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо

Сўнгги янгиликлар

Барча ›