Единак Уммонга қарши учрашувда иштирок этмайди
11 янв 2015 14:51
Янгиликлар
Единак Уммонга қарши учрашувда иштирок этмайди
Австралия терма жамоаси сардори Майл Единак Осиё Кубогининг 2-тур учрашувида жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Ярим ҳимоячи Қувайтга қарши ўйинда (4:1) жароҳат олди.
"Биз Майлни асрашга қарор қилдик - у Уммон билан ўйинда иштирок этмаслиги аниқ. Гуруҳ босқичида унга яна бир-икки кун таътил берамиз. Корея билан ўйинга тайёр бўлиши аниқ эмас.
Единакнинг жароҳати катта йўқотиш, аммо бизда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи бор" - дейди Австралия терма жамоаси бош мураббийи Ангелос Постекоглу.
Фикрлар