Эдин Жекога АПЛ клублари ҳамда “Интер” қизиқмоқда

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019
“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасида “бўрилар”ни тарк этиши кутилмоқда.

Corriere dello Sport'нинг хабар беришича, босниялик футболчига Англиянинг “Эвертон” ва “Вест Хэм” клублари эҳтиёж сезмоқда. Шунингдек, Италиянинг бошқа бир жамоаси “Интер” ҳам Жекони қўлга киртиш ниятида. Бироқ, “нераззурри”лар футболчининг трансфер нархидан норози бўлган.

Маълумот ўрнида, “Рома” раҳбарияти 33 ёшли футболчини 30 млн. еврога баҳоламоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport