Эдин Жеко: "Фаолиятимни тугатмоқчи эмасман"

Iskandarov Abdulaziz
9 дек 2022
"Интер"нинг 36 ёшли ҳужумчиси Эдин Жеко мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи эмас.

"Мен "Интер"да бахтлиман. Машғулотлар ҳақида ўйлаяпман. Қолган ишлар учун бошқалар жавобгар. Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйламаяпман ва буни истамайман ҳам. Мен футболга ҳали кўп нарса беришим кераклигини ҳис қиляпман", – деди Жеко.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia