UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  0 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  4 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  25 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  21 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  19

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Ўйин дурангга мос эди"

"Қизилқум"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин тўғрисида фикрларини билдирди.
- Ўйин дурангга мос эди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар йигитлар ҳаммасини тўғри бажаришаётганди. Бугун ким битта тўп киритса, ўша жамоа ғалаба қозонарди. Гол кутилмаган ҳолатда дарвозамизга киритилди. Биргина ана шу вазиятни инобатга олмаганда биз учун ҳаммаси яхши кетаётганди. Яна такрорлайман, дуранг натижаси қайд этилганда ҳаққоний бўларди. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккала жамоа ҳам очко олиш учун майдонга тушганди ва ўйин шунга яраша кечди. Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди.

- Рустам Аъзамовни асосий таркиб рўйхатига киритгандингиз. Лекин сўнгги сонияларда у майдонга тушмайдиган бўлди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, уни дастлабки дақиқалардан ўйнашини хоҳлагандик. Аммо учрашув бошланиши арафасида Рустам оёғи оғриётганини айтди. Шунинг учун уни таркибдан чиқаришга мажбур бўлдик. Шунингдек,Санжар Асқаралиев ҳам кутилмаганда бетоб бўлиб қолди. Шу сабабли майдонга туша олмади. Соғлиғи яхши бўлмагани учун Асқаралиевни майдонга тушириб таваккал қилишни хоҳламадик. Аъзамов ва Асқаралиевни бугун йўқлиги билинди ёки билинмади дейишим қийин. Бундай ўйинларда бир-иккита футболчи эмас жамоавий ўйин муҳим ўрин тутади. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни ўтказиб юбормаганимизда ўйин дуранг билан якунланарди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика