
- Жамоамиздаги ҳолатдан яхши хабардорсиз. Икки етакчи ўйинчимиз дисквалификация қилинган. Қолаверса, “Металлург”нинг кучли рақиб эканлигини эътироқ этиш лозим. Гарчи икки тўп фарқи билан уйда ғалаба қозонган бўлсак-да, сафар учрашувида ижобий натижага умидимиз кам эди. тўғри узоқ йўлдан келдик. Бир ярим соатлар атрофида стадиондаги кийиниш хонасида дам олиб, нафас ростлашга уриндик. Йўл азоби ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмади. Мезбонларнинг шиддатли ҳужумларини тўхтатишга ҳарчанд уринмайлик, бунинг уддасидан чиқолмадик. “Металлург”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги босқичларда ҳам омад тилайман. Биз эса биринчи давранинг қолган ўйинларига жиддий тайёрланишимиз керак.