UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  26 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9

Эдер: "Интер" - бу ҳақиқий анти-"Ювентус" Янгиликлар

Эдер: "Интер" - бу ҳақиқий анти-"Ювентус"

Теглар :  Эдер
"Интер" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Цзянсу Сунин" шарафини ҳимоя қилаётган Эдернинг фикрича, Милан жамоаси А Серияда "Ювентус" билан рақобатлаша оладиган ягона клуб экан.

"Чемпионлар лигасидаги ғалаба мавсумнинг бурилиш қисми бўлиши мумкин. "Интер" жуда кучли ва ҳақиқий анти-"Ювентус" ҳисобланади. Улар скудетто учун курашда Турин клубига ягона рақиб.

"Рома" эса бундай эмас. "Наполи" - хавфли рақиб, бироқ футболчиларнинг индивидуал маҳорати бўйича аввалги икки клубга ютқазиб қўяди. Мавсум узоқ, "Интер"га вақт керак. Мавсумолди йиғинида Спаллетти скудетто ҳақида гапирган эди.

Криштиану Роналдуси бор "Ювентус"ни мағлуб этиб бўлмайдими? Улар ажойиб футболчилар сотиб олишди. Криштиану - чемпион ва бу муҳокама қилинмайди. У кўп гол уради ва тўпурарлик учун курашда фаворит" - дейди Эдер.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика