

30 ёшли хавбекнинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" хўжайинлари ҳам ижара, ҳам тўлақонли трансфер вариантини кўришмоқда.
Эденнинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этмоқда. Унинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Футболчи Ла Лига жорий мавсум доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



