

Маълумотларга кўра, "Челси" футболчиси сўровномада "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ва "Наполи" аъзоси Дрис Мертенсдан кўпроқ овоз йиғди. Натижаларга кўра, тўртинчи ўрин "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга насиб этди.

"Бу Бельгиядаги илк совриним ва охиргиси эмас деб ўйлайман. Аммо овозимни Мертенсга берган бўлардим, чунки у йилни ажойиб ўтказди ва ўзи учун одатий бўлмаган ҳужум чизиғида кўплаб голлар урди" - дейди Азар.
Жорий мавсум 27 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 22та учрашувида 9та гол урди.



