

"Мен ўзимга Месси ва Роналду даражасига чиқа оламанми де кўп савол бераман. Месси ва Роналду каби бир мавсумда 50-60та гол ура оламанми? Мен ҳеч қачон ҳақиқий тўпурар бўла олмайман. Бу мен учун эмас. Кўп нарса характерга ҳам боғлиқ. Масалан мен ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг, баъзан бўлди етар дейман. Мен рекордлар ортидан қувмайман. Агарда бир мавсумда 15-20та гол урсам етади, бахтли бўламан. Ҳозир мен ўзимнинг энг оптимал формамдаман. Кундан-кунга яхши бўлишга интилиб боряпман", - дейди Эден Азар.



