

73-дақиқада норвегиялик футболчи жарима майдончаси бурчагидан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди, аммо Обамеянг дарвоза чизиғи олдида тўпга тегди ва ҳакамлар голни габонликнинг офсайди туфайли бекор қилишди.
"Жуда ёқимсиз вазият. Тўп дарвозага кетаётганди. У тўпга тегиши билан тушундимки, Пьер-Эмерик офсайдда эди. Афсуски гол инобатга олинмади. Бироқ биз ғалаба қозондик.
Агар улар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозиргидан кўпроқ алам қилган бўларди!" – деди Эдегор.
Эслатиб ўтамиз, 36-дақиқада Обамеянг пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмаганди – "Уотфорд" посбони Фостер унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.




