

“Буни қабул қилиш қийин. Умуман олганда бугун ўз даражамизда ўйнолмадик деб ҳисоблайман. Бизда қулай вазиятлар бўлди, аммо бундан яхшироқ ўйнашимиз лозим.
Айнан нима бўлганини тушунтириш қийин. Ҳисобда олдинда бораётган вақтимизда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. Биз тўхтаб қолдик ва рақибга ўзлари хоҳлагандек ўйнашига имкон яратдик.
Менимча, бу психологик муаммо. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганингда, устунликни қўлдан бой беришдан қўрқасан ва бу бизнинг бугунги хатомиз деб ўйлайман”, дейди Эдегор.



