ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ
07 окт 2023 11:06
Янгиликлар
УЕФА расмий сайтида овоз бериш натижаларига кўра Чемпионлар Лигаси 2-турининг энг яхши футболчиси аниқланди. Мукофот якунда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Альваро Моратага насиб қилди. 30 ёшли форвард "Фейеноорд" билан ўйинда (3:2) дубль қайд этди ва ғалаба голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората жорий мавсумни сермаҳсул ўтказмоқда. У барча мусобақаларда 8 та ўйинда 7 та гол урди.
Шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, "Брага" вингери Брума ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд даъвогарлик қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар