UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"ни иродали тарзда мағлуб этди ва 1-ўринни мустаҳкамлаб олди  3 02:51Англия Кубоги. "Эвертон" "Шеффилд Уэнсдей"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  0 02:00Olamsport: UFC рейтинги. Маҳмуд Мурадовнинг вазнида вазият қандай?, Макгрегор Хабибнинг гапларига жавоб қайтарди  0 00:42Карикатура: "Интер" "Милан"нинг мағлубиятидан фойдалана олмади  0 00:40Мулоҳаза учун мавзу. Ўзбекистон ОЧЛ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкинми? Мутахассислар бу борада нима дейди?  9 00:20"Эвертон" - "Шеффилд Уэнсдей". Асосий таркиблар маълум   0 00:03"Атлетико" - "Валенсия". Суарес ва Льоренте асосий таркибда  1 23:53Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди  144 23:46"Арсенал", "Лидс" ва "Герта" Дракслерга қизиқмоқда. ПСЖ уни ва Керерни қўйиб юборишга тайёр  2 23:25Феллайни АПЛга қайтиши мумкин  0 23:00"Наполи" "Сассуоло" хавбекига шартнома таклиф қилди  0 22:38"Эвертон" "Рома" хавбеки Пеллегрини билан шартнома имзоламоқчи  0 22:16"Ливерпуль" "Арсенал" ўйинчисини нишонга олди  2 22:05ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди  31 21:50“Ювентус”га янги ҳужумчи керакми? Пирлонинг ўзи жавоб берди  3

ЕЧЛ. "Ювентус" Киевнинг "Динамо" клубини йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ювентус" Киевнинг "Динамо" клубини йирик ҳисобда таслим этди

Чемпионлар Лигаси "G" гуруҳи 5-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус (Италия) – Динамо Киев (Украина) 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Кьеза 21', Роналду 57', Мората 66'

Ювентус – Шенсни, де Лигт, Демирал (Драгушин, 69), Бонуччи (Данило, 62), Алекс Сандро, Бентанкур (Артур, 76), Маккенни, Рэмзи (Бернардески, 62), Кьеза (Кулушевски, 76), Роналду, Мората.

Динамо Киев – Бушан, Забарний, Кендзера, Миколенко (Караваев, 84), Попов, Вербич (Супряга, 72), Шапаренко, Циганков (Леднев, 90), Шепелев (Гармаш, 72), Родригеш (Де Пена, 72), Сидорчук.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (10), Забарний (27), Шапаренко (81).


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини муваффақиятли натижа билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. "Динамо"да ўзгариш: Циганков ўрнига Леднев ўйинни тугатиб қўяди. 

90+1. Зарбааа!  Шапаренконинг ажойиб зарбасини Шенсни қайтарди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

89. Де Пена олисдан зарба йўллашга уринди, аммо унинг режаси чиппакка чиқиб, зарба анча ноаниқ кетди. 

87. Мората Бернардескини пас билан таьминлади, унинг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар қарши чиқишди. 

85. Роналду дубль қайд этиш истагида зарба берди, ммо зарбани "блоклашди". 

84. "Динамо"да ўзгариш: Миколенко ўрнига Караваев туширилди.

83. Зарбалар бўйича – 14:5. Туринликлар фойдасига. 

81. Шапаренко Маккеннига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

79. Де Пена марказга Супряга томон пас узатди, аммо де Лигт ўз вақтида бу узатма йўлига тўғаноқ бўлди.

78. Забарний "Ювентус"нинг қарши ҳужумини узиб қўйди.

77. Уууухх! Алекс Сандронинг узатмасидан кейин дарвозани тарк этган Бушан хатога йўл қўйди, сал қолса Мората бундан унумли фойдаланиб кетиши мумкин эди.

76. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Бентанкур ўрнига Артур, Кьеза ўрнига Кулушевски ўйинни давом эттиради. 

72. "Динамо"да 3 та ўзгариш: Родригеш ўрнига Де Пена, Шепелев ўрнига Гармаш, Вербич ўрнига Супряга тушди. 

69. "Ювентус"да алмаштириш: Демирал ўрнига Драгушин туширилди. 

66. ГООООООООООООООООООООООЛ! Мората!  Кьезанинг пасидан сўнг Альваро Мората чамаси 13 метрдан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

63. Бернардески тушиши билан ўйинга киришиб кетди, унинг узатмаси ноаниқ кўриниш касб этди.  

62. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Бонуччи ўрнига Данило, Рэмзи ўрнига Бернардески тушди. 

59. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. 

57. ГООООООООООООООООЛ! Роналду!  2:0!  Кьеза зарба берди, дарвозабон қайтарган тўп Мората, сўнг Криштиануга етиб келди, португалиялик тўпни бўш дарвоза жойлаб қўйди. 

56. Рэмзининг ичкарига узатган пасини Бушан илиб олди. 

55. Зарбаааа!  Роналдунинг знг оёқдаги кучли зарбасини Бушан қайтара олди. Ажойиб сейв! 

54. Меҳмонлар бир нечта уринишлардан сўнг бурчак тўпи ишлашди. Тўп ўйинга киритилди, кейинги вазиятда Циганковнинг зарбага айланиб кетган узатмасини Шенсни қайтарди! 

52. "Динамо" тўп билан муомала қилмоқда, киевликлар вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқдалар. 

50. Циганков "Ювентус" сардори Бонуччига нисбатан қоидани бузди. 

49. Роналдунинг узатмасидан сўнг Кендзера тўпни узоқлаштирди. 

48. Шапаренконинг узатмасидан кейин Вербич бош билан зарба берди, кичик рикошет юзага келди ва тўп Шенснида.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Кендзеранинг узатмасини сўнгги дақиқаларда энг фаол бўлиб турган Шенсни ушлаб олди.

42. Жерсон Родригеш олисдан зарба йўллади, Шенсни ўз ўрнида!

41. Ууууухх!  Циганковнинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасини польшалик дарвозабон Шенсни қайтариб, "Юве"ни қутқарди!   

40. Криштиану бир нечта рақибни алдаб ўтиб, вазият яратишга уринди, аммо якунда ноаниқ пас берди. 

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55% - 45%

36. Миколенко Кьезани ҳам қанотда, ҳам марказда, ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда тинч қўйгани йўқ.

34. Мерих Демирал муҳомбирлик билан рақибини тўхтатиб қолди, акс ҳолда Родригеш қулай вазиятга чиқиб борган бўларди.

32. "Динамо" қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо ўхшамади, ҳужум ҳимоядан қуриладиган бўлди. 

30. Зарбаааааа! Роналдунинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

28. Мората "Динамо" жарима майдончаси ичида йиқилди. Лекин Кендзера билан юзага келган вазият пенальтига тортмас эди.

27. Забарний Моратани тирсаги билан уриб юборгани боис огоҳлантирилди. 

24. Миколенко ўз жарима майдони яқинида хатога йўл қўйди, сал қолса Мората вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди.

23. Бентанкурнинг бурчакдан оширган тўпини Попов қайтарди. 

21. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Сандронинг узатмасидан кейин Кьеза боши билан гол урди!  1:0! 

18. Уууухх! Роналдунинг чап оёқда яқин масофадан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди.

17. Қандай вазият! Кьеза бурчакдан узатмани қайд этди, Маккеннининг бош билан йўллаган зарбасини эса Бушан қайтарди!

15. Яна Кьеза ўнгда фаоллик кўрсатди. Миколенкони бирга-бир ҳолатда алдаш итсгида эди, аммо ҳимоячи тўпни узоқлаштиришнинг уддасидан чиқди.

14. Кьеза Маккеннидан пас қабул қилди ва тўпни ичкарига оширди, Миколенко ҳимояда яхши ўйнаб, хавфнинг олдини олишга эришди.

13. Родригес чапда Демирални яхши алдади ва ичкарига ошиқди, бироқ Бентанкур рақибни "ёпиб" қўя олди. 

11. Кендзера Шепелевдан тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан очилиб борди. У Сандрони ортда қолдирди ва тўпни ичкарига оширди, вазиятни диққат билан кузатиб борган Бонуччи хавфли ҳолатни бартараф этди. 

10. Бентанкур Шапаренкони йиқитди ва сариқ карточка олди.

8. Зарба!  Кьезанинг чамаси 20 метрдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Вербич ўнг қанотдан тезлик олди, у Маккеннидан ўтиб кетмоқчи бўлди, аммо "Ювентус" ўйинчиси "подкат" орқали тўпни олиб қўйди.  

4. Алекс Сандро ҳужумга ўтмоқчи бўлди, бироқ унга тўп келгач, офсайд қайд қилинди. 

3. Криштиану Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси самара келтирмади.

1. Ўйин бошланди! 

"Юве" стадионда 

- Ассалому алайкум, қадрил футбол ишқибозлари! Бугун "Ювентус" ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида ўз майдонида Киевнинг "Динамо" клубини қабул қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
03 дек 03:01:51
Рахматилло Исманов
Ювентус мухлисларини галаба билан табриклайман!
+2   
03 дек 03:14:46
Davletov Surojbek
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ювентус мухлисларини галаба билан табриклайман!
Raxmat sizni ham tabriklayman.
+2   
03 дек 03:11:01
Sardorbek real nasaf
Ranaldu baribir N1
+2   
03 дек 03:09:31
Red_Devil18
Tog`a gol uribdiku
+1   
03 дек 03:26:13
CH E L S E A
Gap yöq Ronaldu...
+1   
03 дек 03:26:13
CH E L S E A
Gap yöq Ronaldu...
+1   
03 дек 03:01:15
Рахматилло Исманов
Турнирни топурарларидан бири Мората яна гол урди.
+1   
03 дек 01:08:28
Burhonbek Abdumo'minov
Forza Yuve!!!
+1   
03 дек 01:05:34
Рахматилло Исманов
Бугунги уйинда Пирлодан жамоани чиройли галабага етаклашини тилаб коламан. Моратадан гол кутяпман, сабаби турнирни топурари хозирча!
   
03 дек 03:44:43
Рахматилло Исманов
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raxmat sizni ham tabriklayman.
Рахмат!
   
03 дек 01:36:58
Рахматилло Исманов
Маккенни уйинди ёндиряпти. Яна бир Америкалик юлдуз кашф килинди десак муболага булмайди! Кезага шунчаки гап йук!
   
03 дек 01:28:29
Рахматилло Исманов
ГООЛ!!! Кеза 1:0
-1   
03 дек 02:01:44
Davletov Surojbek
Juve qachon 5-6 talab gol urib tashlashni òrganar ekana
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика