UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  0 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  1 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   1 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  2 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  3 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  11 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  9 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   35 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19

ЕЧЛ. Кьезанинг голи "Ювентус"га "Челси" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

ЕЧЛ. Кьезанинг голи "Ювентус"га "Челси" устидан ғалаба келтирди

Чемпионлар лигаси "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Чемпионлар лигаси

"H" гуруҳи. 2-тур

"Ювентус" (Италия) – "Челси" (Англия) 1:0  

00.00, «Альянц Стэдиум»

Гол: Кьеза 46'

Ювентус – Шенсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо, Рабьо (Маккенни, 77), Локателли, Бентанкур (Кьеллини, 83), Бернардески (Кулусевски, 65), Кьеза (Кин, 77).

Челси – Менди, Аспиликуэта (Чалоба, 62), Тиаго Силва, Рюдигер, Кристенсен (Баркли, 75), Алонсо (Чилуэлл, 46), Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 62), Зиеш (Хадсон-Одои, 62), Хаверц, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Алонсо (18), Зиеш (61), Рюдигер (65), Куадрадо (89). 

Баҳс якунига етди. "Ювентус" минимал ғалабага эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Зарбааа!  Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Хаверц яна бир бор бош билан ноаниқ зарба йўллади.  

90+5. Кьеллини!  Хадсон-Одоининг узатмасидан кейин қўрғон вазифасини ўтади.

90+2. Барклининг зарбага ўхшаш узатмасидан сўнг тўп майдондан чиқиб кетди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Куадрадо вақтни чўзгани боис сариқ карточка олди. 

88. Ууух!  Кай Хаверц!  У идеал нуқтадан бош билан ноаниқ зарба берди. Тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

87. Чилуэлнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  

86. Жоржо Кьеллини тактик фолга қўл урди. "Челси" учун яхши имконият. 

83. "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур ўрнига Кьеллини тушди. 

82. Зарба!  Ковачичнинг зарбаси йўлига Локателли ғов бўлди. Эҳ, бу италияликлар. 

80. Кин-Маккенни-Кулусевски-Сандро комбинацияси Мойзе Киннинг зарбаси билан якун топди. Зарба ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

79. Қойил!  Бонуччининг саъй-ҳаракатлари эвазига Хадсон-Одоининг тўп оширишидан кейин Лукаку офсайдда қолиб кетди. 

77. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Рабьо ўрнига Маккенни, Кьеза ўрнига Кин тушди.

75. "Челси"да алмаштириш: Кристенсен ўрнига Баркли ўйинни давом эттиради.

73. Чилуэллнинг ичкарига оширган тўпи ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

70. Хаверц ўйлаб ўтирмасдан зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Аслида зарба манзилга етиб бориши мушкул эди, чунки зарба йўллаш учун шароитнинг ўзи йўқ эди.

69. Лукаку Бонуччини ортда қолдирди, аммо Локателлидан ўтиб кетолмади. 

69. "Ювентус" ҳисобни сақлаб қолиш ниятида ҳимояга "автобус" қўйиб олган.

67. "Челси" "Юве"ни босим остида ушлаб турибди ва гол уришга ҳаракат қилмоқда.

65. "Ювентус"да алмаштириш: Бернардески ўрнига Кулусевски ўйинга қўшилди. 

65. Рюдигер ҳакамга эътироз билдиргани учун жазоланди. 

65. Кьеза тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишга уринди, уни майдон марказида Кристенсен қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

62. "Челси"да 3 та ўзгариш: Зиеш ўрнига Хадсон-Одои, Аспиликуэта ўрнига Чалоба, Жоржиньо ўрнига Лофтус-Чик туширилди.   

61. Зиеш тўпга интилиш чоғида Кьезага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

60. Хадсон-Одои ва бошқа футболчилар майдонга тушишга ҳозирлик кўришмоқда. 

59. Ковачич Зиешни тўп билан таъминлади, унинг марказ томон узатмаси эса ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

57. Родриго Бентанкур Антонио Рюдигерга нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

54. Матео Ковачич яхши кроссни амалга оширди, аммо Шенсни тўпни узоқлаштирди.

53. Хаверцнинг пасидан сўнг тўп Локателлига тегиб, дарвоза тўридан ўрин олиши мумкин эди... бурчак тўпи. 

51. Бенжамин Чилуэлл олис масофадан кучсиз ва ишончсиз зарба йўллади, бу дарвозабонга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.

48. Хаким Зиешнинг пасини Леонардо Бонуччи бартараф қилди.

46. ГООООООООООООООООООООООООЛ!  Федерико Кьеза юқори чап бурчакни нишонга олиб, дарвозабонни ожиз қолдирди – 1:0!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. "Челси"да ўзгариш: Алонсо ўрнига Чилуэлл тушди. 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

44. Ромелу Лукаку рақиб жарима майдонига ёриб киришга уринди. Аммо ҳимоячилар сергак туришгани сезилди. 

42. Яна бир қўполлик. Рюдигер Кьезани қоидани бузган ҳолда тўхтатиб қолди. 

41. Зарбаааа!  Бернардескининг зарбаси "жонли девор"даги Бонуччига тегиб қайтди.  

40. "Юве" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Кьеза ўнг қанотга Куадрадога пас берди, Ковачич уни марказда йиқитди, жарима зарбаси.  

36. Адриен Рабьо ҳужум вақтида Жоржиньога нисбатан қоидани бузди. Ҳакам вазиятга бефарқ қарамади. 

33. Кьеза чап қанотда Аспиликуэтани алдади ва ичкарига пас узатди. Тажрибали Тиаго Силва Бернардаскига имконият қолдирмасдан, тўпни майдон маркази томон тепди.

31. Зарбааааа!  Рабьонинг айланма зарбасига аниқлик етишмади. 

29. Данило Зиешга нисбатан жуда қўпол ўйин намойиш қилди.

26. Кай Хаверц ҳимоячи билан кураш олиб борди ва жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Рефери "ҳеч нима йўқ", деди.

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 29% – 71%.

23. Де Лигт Лукакуга қаршилик намойиш қилди. Бельгияликдан тўпни олиб қўйишда бир оз қўполлик ишлатилди, аммо қоида бузиш қайд этилмади.

20. Уууух! "Ювентус" бир неча дақиқа ичида иккинчи марта меҳмонлар ҳимоясидаги нозик нуқталарни кўрсатиб қўймоқда. Кьеза чамаси 10 метрлардан пастки бурчакни нишонга олди, сал ноаниқ.

18. Ҳакам Куадрадони туртиб юборгани учун Маркос Алонсога сариқ карточка кўрсатди.

15. Андреас Кристенсен жуда кучли пас бериб юборди, Лукаку тўпни эгаллай олмади.

14. Мезбонлар 11 киши бўлиб ҳимояда "ётишибди". Трибунадаги томошабинлар ҳайратда ва ҳуштакбозлик қилишмоқда.

12. Рефери Зиешни оғзаки огоҳлантирди. Марокашлик 12 дақиқа ичида иккинчи марта қоидани бузди.

11. Алонсонинг узатмасига Лукаку ва Тиаго Силва ета олишмади.

10. Маттейс де Лигт тўпни қўли билан ўйнагани яққол кўриниб қолди. Ҳакам жарима белгилади.

8. Бернардески жарима майдони чизиғи олдидан зарба йўллашга шайланганда унга нисбатан орқадан қўполлик ишлатилгандек туюлди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

6. Ҳозирча туринликларнинг ҳужум чизиғи ноаниқлигича қолмоқда. Кьеза-Бернардески энг олдинги чизиқда ҳаракатланармикан?

4. Хаким Зиешнинг ҳаволатиб узатган пасига дарвозабон Шенсни эга чиқди.

3. Аспиликуэтанинг узатмасидан кейин  ичкаридаги ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

1. Учрашувдаги дастлабки фоль. Тезкор футболчилар курашида Зиеш Куадрадога нисбатан қоидани бузди.

1. Баҳсга старт берилди!

Стадион мухлислар билан тўлиб-тошган.

- Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Челси" ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика