ЕЧЛ. Сон Паркнинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
15 фев 2023
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида “Тоттенхем” сафарда “Милан”га кичик ҳисобда (0:1) ютқазди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Сон Хён Мин 81-дақиқада захирага олинди. У Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган осиёликлар орасида рекордчи бўлган Парк Жи Сунгга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 54 тадан баҳс бор.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги жавоб учрашуви 8 мартга белгиланган ва Сон мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta