ЕЧЛ. “Реал” ўз майдонида илк бор кетма-кет учта ўйинда 2+ гол ўтказди

2 окт 2019, 09:20
“Реал” кеча ЕЧЛ 2-тури доирасида ўз майдонида “Брюгге”ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

“Реал” натижада ЕЧЛнинг кетма-кет ўз майдонидаги учта ўйинида 2+ гол ўтказди. Аввалроқ Мадрид клуби “Аякс” (1:4) ва ЦСКА (0:3) қарши баҳсларда ҳам ўз дарвозасидан 2 тадан кўп гол ўтказганди. Бундай ҳолат клубнинг ЕЧЛдаги иштироки тарихида илк бор рўй берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›