UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13

ЕЧЛ. ПСЖ мағлуб бўлсада, ярим финалга чиқди. Хайр, "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ. ПСЖ мағлуб бўлсада, ярим финалга чиқди. Хайр, "Бавария"

Теглар :  Бавария ПСЖ
ЕЧЛнинг 1/4 финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" баҳси бўлиб ўтди.

ПСЖ - "Бавария" 0:1
"Парк Де Пренс" стадиони
Гол
: 0:1 – 40 Шупо-Мотинг.

ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло (Баккер, 58), Кимпембе, Паредес, Данилу Перейра, Гуйе, Дракслер (Кин, 73), Ди Мария (Эррера, 88), Мбаппе, Неймар.

"Бавария" – Нойер, Боатенг, Люка Эрнандес, Павар, Алаба, Мюллер, Киммих, Коман, Сане, Шупо-Мотинг (Хави Мартинес, 85), Дэвис (Мусиала, 71).

Огоҳлантиришлар: Алаба (52), Дагба (55), Мюллер (68), Эррера (90).


ПСЖ

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

14/04/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Бавария

Эрик Шупо-Мотинг - 40'

Стадион: Parc des Princes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
55'  Колен Дагба
58'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
73'  Юлиан Дракслер (Мойзе Кин)
88'  Анхель Ди Мария (Андер Эррера)
90'  Андер Эррера
40'  Эрик Шупо-Мотинг
40'  Давид Алаба
52'  Давид Алаба
68'  Томас Мюллер
71'  Альфонсо Дэвис (Джамал Мусиала)
85'  Эрик Шупо-Мотинг (Хавьер Мартинес)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва ПСЖ ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Амалдаги ғолиб "Бавария" эса уйига равона бўлади. 

90+3-дақиқа. "Бавария"нинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

90+2-дақиқа. ПСЖ тўпни дарвозасидан узоқроқда олиб юришга ҳаракат қилмоқда. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина майдонга тушган Андер Эррерага сариқ карточка кўрсатилди.   

89-дақиқа. Мбаппе тезлиги эвазига қарши ҳужумни ташкиллаштириб, узатмани амалга оширганди, лекин Нойер тўп Неймаргача етиб бормаслигини таъминлаб, жамоасини қутқариб қолди.

88-дақиқа. Ўзгариш! Анхель Ди Мария ўрнига Андер Эррера туширилди.   

84-дақиқа. Бурчак зарбасидан "Бавария" футболчилари наф чиқара олишмади, тўп Кейлор Навасда. 

81-дақиқа. "Бавария" ҳужумга шошмоқда, бу эса рақибнинг қарши ҳужумларига замин яратмоқда.

78-дақиқа. ГОООООЛ!  Мбаппе гол урганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолта қайд этилди ва гол инобатга олинмади. 

77-дақиқа. Мойзе Кин фурсат бўлди дегунча, зарба берди, аммо тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.

Майда фоллар кўпайиб кетгандек.

73-дақиқа. Ўзгариш! Дракслер ўрнини Мойзе Кинга бўшатиб берди.  

71-дақиқа. Ўзгариш! "Бавария"да Альфонсо Дэвис ўрнига Мусиала ўйинга қўшилди. 

71-дақиқа. Майдон марказида Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилди

68-дақиқа. Огоҳлантириш! Томас Мюллер тўпга етолмай, Леандро Паредеснинг оёғини тепиб юборди. 

65-дақиқа. Неймар ва Ди Мария юксак техника соҳиби эканликларини намойиш қилишди. 

63-дақиқа. "Бавария"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. Ҳакам Шупо-Мотинг ҳимоячига нисбатан қўпол ҳаракат қилди деб топди. 

59-дақиқа. Ўзгариш! Диаллонинг ўрнини Митчел Беккер эгаллади.  

57-дақиқа. Абду Диаллога нимадир бўлди чоғи. Футболчи ўйинни тўхтатишни сўради ва майдонга ўтириб қолди.

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Колен Дагба ўта қўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди. Бу борада ҳисоб тенглашди 1:1  

53-дақиқа. Ваааув! Ди Мария барча ишни қилиб, Неймарга бўш дарвозани қолдирганди, аммо бразилиялик футболчи тўпга зарба бера олмади.  

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Давид Алаба Неймарга нисбатан очиқчасига фол ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

52-дақиқа. Кингсли Коман жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо жуда ноаниқ.  

50-дақиқа. "Бавария" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳакам немислар ҳужумда фол ишлатди деб топди.  

49-дақиқа. Жарима майдонига тўп ажойиб тарзда етказилди, Неймар уни қабул қилиб олди ғам, бироқ зарбаси қовушмади.  

48-дақиқа. Неймар қапршисида икки рақиб бўлишига қарамай, чўчимай олдинга ўтишга ҳаракат қилди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.  

47-дақиқа. Давид Алаба яна бир бор зарба берди, лекин бу сафар ҳам бироз ноаниқ. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни ПСЖ вакиллари бошлашди.   

Жамоалар майдонга қайтишди. 

Бўлди, шу паллада бош ҳакам Даниэль Орсатонинг ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.

45+2-дақиқа. Лерой Сане сал қолса жамоасини танаффусга 2та тўп фарқ билан олдинда чиқиб кетишини таъминларди, аммо бунга Навас йўл қўймади. 

45+1-дақиқа. Кингсли Коман ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

Бурчак тўпидан кейин эсамюнхенликлар самара чиқара олишмади.

44-дақиқа. Уххх! Голдан руҳланган "Бавария" ҳужумни давом эттирмоқда. Алаба жарима майдонига кирмай, кучли ва хавфли зарба йўллаганди, Кейлор Навас чиройли сакраб, тўпни қайтариб юборди.  

40-дақиқа. ГОООООООЛ! Эрик Шупо-Мотинг ҳисобни очди! Кутилмаганда, оддий вазиятдаги оддий зарба голга айланди. Буёғига ўйин янада қизиши турган гап! 

39-дақиқа. ПСЖ триоси рақиб ҳимоячилари тақибини сезмагандек, бемалол ўтиб кетишмоқда. Бироқ бу сафар ҳам Неймарнинг қулай вазиятдан берган зарбаси устунга тегиб майдонга қайтди. 

37-дақиқа. Неймааррр! Бразилияликнинг юқори маҳорати ва енгил ҳаракатларидан кейин зарба ҳамда тўп дарвоза тўсинини ларзага солди.   

33-дақиқа. Неймар мазза қилиб рақибларини алдаб ташлаяпти. Ҳозирги вазиятда унинг кучли ва аниқ зарбасини Ману Нойер қийинчилик билан бартараф этди. 

30-дақиқа. Ди Мария... Альфонсо Дэвисни уялтириб, тўпни оёқлари орасидан бемалол ўткизиб кетди.  

27-дақиқа. Қарши ҳужум! Мбаппе яна чап қанотдан олдинга ўтди ва ҳимоячиларни ўзига "тортиб" тўпни Неймарга ташлаб берди, бироқ Неймар яна Нойерни нишонга олди.  

26-дақиқа. Рақиб ҳимоячиларига ўтказилган босимдан сўнг меҳмонлар тўпни олиб қўйди ва Йозуа Киммих зарба берди, бироз ноаниқ.

21-дақиқа. Кингсли Коман тезлигини ишга солди ва жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.  

19-дақиқа. Марказда тўп олиб қўйилгач, ПСЖ футболчилари тезкор қарши ҳужумга ошиқишди. Неймар, Мбаппе ва Ди Мария иштирок этган ҳужумни бразилиялик якунлаши керак эди, аммо у Боатенгга тўқнашиб, тўпга ета олмади. 

16-дақиқа. Альфонсо Дэвис тўп учун курашни бой бергач, Анхель Ди Марияга нисбатан қўполлик ишлатди.  

13-дақиқа. Ўйин темпи у қадар юқори эмас ва бу табиийки "Бавария" режаларига буткул тўғри келмайди. Ҳозирча Флик шогирдлари рақиб дарвозаси олдида кескинликни юзага келтира олишмаяпти. 

11-дақиқа. Неймар бугун ҳам анча фаол ва ҳозирча унга нисбатан бир неча бор қўполлик ишлатиб улгуришди.  

9-дақиқа. Мбаппенинг фаоллиги ҳамда Паварнинг хатосидан кейин Неймар ажойиб имкониятга эга бўлди ва зарба ҳам йўллади, лекин Нойер жамоасини қутқарди.  

5-дақиқа. "Бавария" ниҳоят тўп назоратини ўз қўлига олгандек. Германияликлар рақибни ўз ярим майдонида ҳимояланишга мажбур қилмоқда, парижликлар эса қарши ҳужум учун пайт пойлаётгандек.  

Ўйиндаги дарвоза томон йўналтирилган илк зарбани Мбаппе берди, лекин бироз ноаниқ.  

3-дақиқа. ПСЖ шошилмай, рақибни ҳам тинчлантиришга уринмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

ПСЖ - "Бавария"

"Парк де Пренс"

ПСЖ - Навас, Дагба, Данило, Кимпембе, Диалло, Гейе, Паредес, Ди Мария, Неймар, Дракслер, Мбаппе.

"Бавария" - Нойер, Павар, Киммих, Сане, Чупо-Мотинг, Боатенг, Дэвис, Эрнандес, Мюллер, Алаба, Коман.

ПСЖ

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

14/04/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Бавария

Эрик Шупо-Мотинг - 40'

Стадион: Parc des Princes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
55'  Колен Дагба
58'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
73'  Юлиан Дракслер (Мойзе Кин)
88'  Анхель Ди Мария (Андер Эррера)
90'  Андер Эррера
40'  Эрик Шупо-Мотинг
40'  Давид Алаба
52'  Давид Алаба
68'  Томас Мюллер
71'  Альфонсо Дэвис (Джамал Мусиала)
85'  Эрик Шупо-Мотинг (Хавьер Мартинес)

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика