ЕЧЛ. Почеттино финал ҳақида: "Ҳиссиётларни назорат қила олган жамоа ғалаба қозонади"

Aslanov Jasurbek
30 май 2019, 19:40
"Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино "Ливерпуль"га қарши ҳал қилувчи ўйин олдидан фикрлари билан бўлишди.

– Шанба кунги финал қандай бўлади? Клоппнинг "Ливерпуль" жамоасидан қўрқяпсизми?

– "Биз бир-биримизни яхши биламиз. Ўтган мавсум уларни мағлубиятга учратгандик, жорий мавсумда эса бунинг акси бўлди. Финалда ҳиссиётлар жанги бўлади. Эҳтиросларни жиловлай олишни биладиган жамоа ғалаба қозонади. 

Биз финалдамиз. Жароҳатлар, янги стадионга кўчиб ўтиш, трансфлерсиз мавсум ўтказиш ва бошқа қийинчиликларни енгиб ўтишгани учун жамоанинг барча аъзоларига раҳмат айтаман.

Бу каби финалларда аввал учрашмаганмиз. Агар "Тоттенхэм" ғалаба қозонса, бу жамоа учун янги соврин бўлади", - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›