ЕЧЛ. Плей-оффга АПЛ ва Бундеслигадан 4 тадан, Испаниядан эса 1 та жамоа чиқди

Aziz Tukhtamuradov
3 ноя 2022, 08:55
Чемпионлар лигаси плей-оффида энг кўп жамоа Англия ва Германиядан бўлади.

1/8 финалда Германиядан «Бавария», «Айнтрахт», «Боруссия Д» ва «РБ Лейпциг», АПЛдан эса  «Тоттенхэм», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» жамоалари қатнашади. 

Италиядан эса учта жамоа баҳордаги учрашувларда иштирок этади - «Наполи», «Милан» ва «Интер». Испаниядан битта «Реал» бор. Франциядан ҳам ПСЖ соврин учун курашни давом эттиради. 

Шунингдек, Португалиянинг икки жамоаси - «Порту» ва «Бенфика», Бельгиядан «Брюгге» плей-офф босқичида қатнашади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia