ЕЧЛ 3-турида "Барселона" ўз уйида "Олимпиакос" билан ўйнади.
Баҳснинг 42-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Жерар Пике иккинчи марта сариқ карточка олиб муддатдан аввал майдонни тарк этди. Пике ўз фаолиятида илк бор Европа чемпионлар лигасида қизил карточка олди. Бугун у мусобақада ўзининг 92-учрашувини ўтказди.