ЕЧЛ. Пепе мусобақада 100 та ўйин ўтказган учинчи португалиялик
29 окт 2020 21:20
Янгиликлар
ЕЧЛ. Пепе мусобақада 100 та ўйин ўтказган учинчи португалиялик
Чемпионлар Лигаси 2-турида “Порту” ўз майдонида “Олимпиакос”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.
Мезбонлар сардори Пепе баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди ва мусобақадаги юбилей 100-ўйинини ўтказди. Пепе ушбу натижага эришган учинчи португалияликка айланди. Ундан олдинда эса Луиш Фигу (103) ва Криштиану Роналду (170) бор.
Шунингдек, Пепе ЕЧЛда юзта учрашувда қатнашган 40-футболчи сифатида қайд этилди. 37 ёшли футболчи бунга "Реал" (71), "Бешиктош" (6) ва "Порту" (23) сафидаги иштироки орқали эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар