UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56МЮ «Барселона» футболчисини дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячига айлантирмоқчи  1 10:25Криштиану Роналду АПЛ жамоаси билан бир ойлик шартнома имзолаши мумкин  4 09:53«Манчестер Сити» етакчиси жароҳат олди  0 09:20Файзуллаевнинг ўзи «Галатасарой»нинг қизиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 08:47Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Борнмут»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  17 08:15Терма жамоамизнинг яна бир етакчисига Туркиянинг ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  9 07:46ЦСКА Файзуллаевга Туркия клуби қизиққанига муносабат билдирди  11 07:20Англия кубоги. «Манчестер Сити»нинг ярим финалдаги рақиби маълум  6 01:45А Серия. Марказий ўйинда "Наполи" ўз уйида "Милан"ни мағлуб этди  0 00:21Унаи Эмери "Астон Вилла"да "Челси" ҳужумчисини кўрмоқчи  2 23:57Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди  1 23:30РПЛ. "Зенит" "Рубин"га жавобсиз 4 та гол урди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:58А Серия. "Интер" ўз уйида "Удинезе"дан устун келди  1 22:25Англия кубоги. "Ман Сити" иродали тарзда "Борнмут"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Сариқ карточка олган Ҳусанов танаффусда захирага олинди  136 21:55"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг юлдуз ҳужумчиси учун "Бавария" билан баҳслашади  1

ЕЧЛ. "Наполи" – "Ливерпуль", "Интер" – "Бавария" ва бошқа баҳслар учун превью Янгиликлар

ЕЧЛ. "Наполи" – "Ливерпуль", "Интер" – "Бавария" ва бошқа баҳслар учун превью

УЕФА Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган бугунги баҳслар превьюси билан танишинг.

"Наполи" – "Ливерпуль" (00:00)

Сўнгги тўрт мавсумда кўпчилик жамоалар "Ливерпул"дан яхшироқ натижа қайд эта олмади, аммо "қизиллар" ушбу мусобақада ҳозирда "Диего Армандо Марадона" номи билан машҳур стадионга шу вақт мобайнида икки бор сафар қилди ва ҳеч нарсасиз қайтди. Мерсисайдликларнинг "Борнмут" устидан рекордга тенг 9:0 ҳисобидаги ғалабаси жамоа ишончини анча оширди. Улар "Наполи"да дастлабки уч уринишданоқ натижа чиқариб гол уришга умид қилади. Бироқ Виктор Осимхен етакчилигидаги Лучано Спалетти шогирдлари ҳам жиддий хавф туғдиришга қодир.

Биласизми? 

Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг барча 6 ўйинида рақибини мағлуб этган ягона инглиз клубига айланди.

“Аякс” – “Рейнжерс” (21:45)

Эрик тен Ҳаг ўрнига “Аякс” бош мураббийига айланган Альфред Шредерга жамоани ўзигача бўлган ҳамкасби каби юқори даражада бошқариш масъулияти тушади. Жамоадан кўплаб таниқли номларнинг кетиши Амстердам ҳимоясини қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Келганлар ҳам бўлди: шунчаки Кэлвин Басси эмас, балки ўтган мавсумда “Рейнжерс”нинг Европа Лигаси финал босқичига қадар етиб боришида муҳим ўйинчилардан бири бўлган футболчидир у. Ҳимоячи бошқалардан кўра Шотландия либосидаги хавфни яхшироқ билади. Айниқса, ушбу жамоа плей офф босқичида Эредивизия вакилларидан бири ПСВни чиқариб юборганидан кейин “Рейнжерс”нинг нидерландиялик бош мураббийи Жованни ван Бронкҳорст ушбу лиганинг яна бир жамоасини ортда қолдиришга интилади. 

Биласизми?

Ўтган мавсумда “Аякс” ўз тарихида биринчи марта мусобақанинг гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилди. Натижада улар ЕЧЛда 1995/96 йилги мавсумдан бери илк бор гуруҳни биринси поғонада якунладилар.

“Барселона” – “Виктория Пльзень” (00:00)

Пльзень яримҳимоячиси Ян Сикора: “Биз орзумиздаги рақибларга қарши турамиз”, деди. Бироқ Роберт Левандовски бошчилигидаги “Барса” ҳужумчилари уларга қарши ўйинда даҳшатли тушга айланиши мумкинми? Польшалик ҳужумчи Испанияда майдонга тушганида оёғидан ўт чақнади, Хави учун “барака” бўлиб келган футболчи мазкур ўйинда қанотлардан тезлик олган шерикларидан мадад олиб, рақиб ҳимояси “лаънати”га айланиши мумкин. Роберт август ойида 34 ёшга тўлди, аммо унда ҳеч қандай секинлашиш аломатлари кўзга ташлангани йўқ. Чемпионлар лигасида сўнгги 34 учрашувда 41 та гол ургани бунинг ёрқин исботидир. 

Биласизми? 

Ўтган йили “Барселона” 2000/01 йилги мавсумдан кейин биринчи бор мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўта олмади. 

“Интер” – “Бавария” (00:00)

“Барселона”нинг Левандовски борасидаги ютуғи “Бавария”нинг ютқазишига айланиши керак эди. Лекин ушбу мавсумда аллақачон беш, олти ва еттиталаб голларни расмийлаштирган немис гранди аслида бу борада ҳеч қандай зарар кўрмаган кўринади. Айнан “кўканорранглилар” билан бир гуруҳга тушиб қолгани боис Юлиан Нагельсманн Италияга сафари муваффақиятли бўлишини жуда истайди. Бавария мураббийининг фикрича, бу гуруҳ ниҳоятда қийинчиликларга тўла талабчан гуруҳдир. “Биз бошидан бунга тайёр бўлишимиз керак”, дея қўшимча қилади мутахассис. Ўз майдонида тўққиз ўйиндан бери мағлубият нима эканини билмаётган “Интер” ҳам тайёр бўлади, албатта.

Биласизми?

“Бавария” футболчилари ўтган мавсумда гуруҳ босқичида жами 22 та гол киритиб, бу борада энг яхши натижани қайд этганди.

“Тоттенхэм” – “Марсель” (00:00)

Сўнгги уч йилда 2019 йилги Чемпионлар Лигаси финали “шпорлар” учун баъзида узоқ хотирадек туюлади. Ўтган йили УЕФА Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқа олмаганликлари жамоа учун жазодек эди. Шунга қарамай, Антонио Конте даврида яхшиланишларнинг белгилари кўзга ташлана бошлади ва Британия оммавий ахборот воситаларининг якдил фикрича, жамоа жимгина чуқур ўзгаришларни амалга оширган. Жорий мавсумдаги ажойиб старт бунинг ёрқин исботи бўлса да, улар бу мавсумда ҳали умуман мағлуб бўлмаган “Марсель” синовидан ўтади. 

Биласизми?

“Марсель” 2011/12 йилги мавсумдан буён ушбу турнирнинг гуруҳ босқичидан кейинги босқичга кўтарила олмаган, аввалги 12 ўйиннинг 11 таси мағлубият билан якун топган.

“Айнтрахт” – “Спортинг” (21:45)

Бу мавсумда Франкфурт клуби учун Германия чемпионатида илк уч очкони қўлга киритиш учун тўрт ўйин керак бўлди. Агар улар ўтган йили Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритгани каби ўйин кўрсатсалар, шикоятлар камроқ бўларди. Жамоадан Филип Костич кетди, бироқ Марио Гётзе келди. Даичи Камада эса ижодий таянч сифатида ҳаракат қилмоқда. “Спортинг”нинг Португалиядаги старти ҳам худди рақибиники каби бўлди, Педру Гонсалвешнинг бор кучи 5 та ўйинда атиги 7 очко тўплашга етди, холос. 

Биласизми? 

“Спортинг” ўтган йили “Бешиктош”га қарши кетма кет икки ўйинда Чемпионлар Лигасидаги энг йирик ҳисобдаги уй (4:0) ва сафар (4:1) ғалабаларига эришди.

“Атлетико” – “Порту” (00:00)

Иккала жамоа ҳам мавсум бошидан мос равишда “Вильярреал” ва “Рио Аве” қарши ўйинларда омадсизликка учради. Лекин улар Чемпионлар Лигасида қандай ўйнашни жуда яхши билади. Ушбу жамоалар ўтган йили ҳам икки бор тўқнаш келишганди: испанлар меҳмонда 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини суришган (89 дақиқада ҳисоб 1:0 бўлганди) ва уй учрашувида нурсиз дуранг қайд этилганди. Иккинчи баҳсда иккала ўйинда урилган голларга тенг қизил карточкалар кўрсатилган эди. Бу сафарги ўйиндан ҳам мана шундай жангни кутиб қоламиз(ижобий маънода).

Биласизми?

“Порту” бу йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 26 иштирокини амалга оширади(бу борада “Бавария” билан тенг кўрсаткич). Фақатгина “Реал Мадрид” ва “Барселона” улардан кўпроқ 27 бор иштирок этади.

“Брюгге” – “Байер” (00:00)

Шредер “Аякс” бошқарувига жўнаб кетгандан сўнг “Брюгге”да унинг ўрнида иш бошлаган Карл Хоэфкенс муваффақият қозонишга уриниб кўради. Олдинги чизиқда “Эспаньол” ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Ферран Жутгла аллақачон Бельгия клубида яхши таассурот қолдирди. 23 ёшли футболчи 2022/23 мавсумда Леверкузен ҳимоя чизиғидан ўрин олганлар учун муаммо туғдириши мумкин.

Биласизми? 

“Брюгге” ўтган йили Чемпионлар Лигасида қаторасига тўртта ўйинда тўрт ва ундан кўпроқ гол ўтказиб юборган биринчи жамоа бўлди(фахрланишга арзийди).

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика