

Аргентиналик футболчи 3, 27 ва 60-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Селтик» билан ўйиндаги хет-трик Месси учун ЕЧЛдаги олтинчиси бўлди. У бу борада «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдириб якка пешқадамга айланиб олди.
Олдинроқ Месси «Арсенал» (4:1) (2010 йил), «Виктории Пльзень» (4:0) (2011 йил), «Байер» (7:1) (2012 йил), «Аякс» (4:0) (2013 йил) ва АПОЭЛ (4:0) (2014 йил) билан ўйинларда хет-трик расмийлаштирганди.



