UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  0 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  7 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  8 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  7 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  10 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  10 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  2 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, гуруҳдаги пешқадамликни ўзиники қилди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, гуруҳдаги пешқадамликни ўзиники қилди

Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Манчестер Сити" — ПСЖ 2:1

Гол: 0:1 – 50 Мбаппе, 1:1 – 63 Стерлинг, 2:1 – 76 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Зинченко (Габриэл Жезус, 54), Родри, Бернарду Силва, Стерлинг, Марез.

ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Керер, 67), Эррера (Данилу Перейра, 61), Гуйе (Ди Мария, 67), Паредес, Месси, Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Родри (55), Жоау Канселу (80), Габриэл Жезус (90).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, ўз гуруҳида 1-ўринни кафолатлади.

90+3. Неймарни тўхтатиб қолгани учун Жезус огоҳлантирилди.

90+1. Неймарнинг узатмасига Ди Мария етиб боролмади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Уолкерга нисбатан қўполлик ишлатилди.

88. ПСЖнинг ҳужуми ўхшамади, бунинг оқибатида мезбонлар қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, бироқ улар ҳам шошилмади.

83. ПСЖ ҳужум қиламан деб шошқалоқлик қилмоқда.

80. Канселу Мессини йиқитгани учун огоҳлантирилди.

76. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жезус мезбонларни олдинга олиб чиқмоқда. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум чап қанотга кўчди ҳамда Бернарду Силванинг пасидан сўнг Жезус дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди.


75. Ди Мария юқорига тепиш бўйича бугунги ўйин рекордини ўрнатди.

74. ЗАРБА! Неймар қулай ичкониятдан фойдалана олмади, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бразилиялик футболчи ноаниқ зарба берди.

70. ЗАРБА! Жезуснинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган кучли зарбасидан сўнг Навас ўз маҳоратини кўрсатди. Баракалла, Кейлоржон!

67. ПСЖда ўзгаришлар: Гуйе ва Мендеш майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Ди Мария ва Эбимбе ўйинга қўшилди.

63. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни тенглаштирди. Родрининг ичкарига узатмасидан сўнг Уолкер марказга пас берди, Жезуснинг чалғитишидан сўнг очиқ турган Раҳим бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

61. Данило Эррера ўрнига майдонга тушди.

60. Эррера жароҳатланган кўринади. Ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Данило унинг ўрнига тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

57. Паредес яна жабрдийда ролида. Бу сафар Стерлинг унга шикаст етказди.

55. Паредесга нисбатан қўпол ўйнагани учун Паредес огоҳлантирилди.

54. "Сити"да ўзгариш: Зинченко ўрнига Жезус майдонга тушди.

50. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе!!! ПСЖнинг онда-сонда уюштирган ҳужуми голга айланди. Ҳужумда Месси катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айнан унинг узатмасидан сўнг Килиан дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, ҳисобни очди.


47. Дастлаб Маркиньос Стерлингни йиқитди, кейин эса Стерлинг Маркиньосга жавоб қайтарди. Ҳакам иккала вазиятда ҳам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимдаги "Сити"нинг ҳужумлари мисоли сув каби

Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади, танаффус.

45. Стерлингнинг зарбаси атиги 3 метрча юқоридан кетди.

44. ЗАРБА! Мбаппе чап қанотдан кучли айланма зарба йўллаганди, бироз ноаниқ кетди.

43. ПСЖ ўз ярим майдонидан нарига ўтолмай қолди.

40. Мессига алданган Канселу унга билмасдан тарсаки тушириб юборди.

38. Ҳакам ортга қайтаётган Эррерага халал бериб қолди. "Сити" эса ҳужум уюштиришда давом этмоқда. ПСЖда "юлдузли учлик" бор эди-я, адашмасам.

35. Мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил этиб, меҳмонларни қамал ҳолатига келтирмоқда.

34. Энди Марездан айлантирма зарба ва Навасдан сейв.

33. ЗАРБА! Гюндоганнинг кучли зарбаси "бум" этиб дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

32. "Сити" футболчиси ҳакамни ҳам "ўзимиздан" деб ўйлаб, пас берди.

30. Прессинг оқибатида ПСЖ оддий вазиятда хатога қилишга мажбур бўлди.

Уйқу келса ҳам на илож

28. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Яна комбинацион ўйин ва якунда Зинченконинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

27. Мендеш чап қанотдан олдинга бориб, зарба йўллади, Эдерсонга бу қийинчилик туғдирмади.

26. Месси Ҳакимини олдинга бошлаганди, бироқ марокашлик футболчи тўпни йўқотди.

22. Родри Мбаппега нисбатан анча кескин ўйнади. Француз форварди оқсоқланганча ўрнидан қимирлади.

20. "Сити" ҳужумлари, асосан, ўнг қанотда, Марез орқали амалга ошмоқда. Унинг узатмасидан сўнг Гюндоган бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

18. ЗАРБА! Тиниб-тинчимас Марез яна фаоллик намойиш этиб, хавфли зарба йўллади, бу ерда посбон вазифасини Ҳакими бажариб берди, у боши билан тўпни қайтарди. 

17. Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

16. Неймар Диашнинг зарбини "татиб кўрди".

13. Марез йиқилди, ҳакам эса жим бўлди.

10. Яна ўнг қанотда Марезнинг фаоллиги кўзга ташланди. Унинг Стерлингга узатмасини сўнгги лаҳзада Ҳакими олиб қўйди ва қарши ҳужум бошлади, бироқ ҳужум тезлиги кейинчалик сусайди.

8. "Сити" прессинг уюштирмоқда. Рақиб жарима майдонида қаршисида жамоанинг 5-6 футболчиси таъқиб қилмоқда.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жарима зарбасидан сўнг Родри боши билан зарба йўллади, Кимпембе деярли чизиқдан тўпни қайтарди. Ҳисоб очилиши мумкин эди.

5. Марезга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Марез ўнг қанотдан Гюндоганни олдинга бошлади, бироқ Илкай тўпга ета олмади.

1. Учрашувни ПСЖ футболчилари бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Бугун уйқуга ўрин йўқ. Ҳатто мухлислар ҳам матнли трансляцияни кузатиб боришга шай

Бугунги учрашувни Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алессандро Жаллатини ва Фабьяно Прети ёрдам бериб боради. Тўртинчи ҳакам сифатида Лука Пайретто ишлайди.

Айни дамда гуруҳдаги вазият

1-турдаги жамоаларнинг ўзаро учрашувида Гуэй ва Мессининг голлари парижликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган.

Жамоалар 6 маротаба ўзаро куч синашган. Уладан тенг ярмида "шаҳарликлар"нинг қўли баланд келган, икки ўйин дуранг билан якунланган ва атиги бир баҳсда парижликлар зафар қучган.

Бугунги баҳсни мезбонлар таркибида Кевин де Брюйне, Ферран Торрес, Лиэм Делап ва Бенжамен Менди, меҳмонлардан эса Александр Летелье, Рафинья ҳамда Юлиан Дракслер ўтказиб юборади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли футбол гувоҳи бўламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика