UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1

ЕЧЛ: Мадриддаги қизиқарли ва Лондондаги муҳим ўйин Янгиликлар

ЕЧЛ: Мадриддаги қизиқарли ва Лондондаги муҳим ўйин

Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

"Реал" ўз майдонида "Шальке"ни қабул қилса, "Челси" Лондонда "Галатасарой" билан беллашади. Мадриддаги баҳс тақдири деярли ҳал этилган ва бу ўйин расмиятчилик учун ўтказилиши ҳеч кимга сир эмас. Футболдаги "сюрприз" ва "сенсация"лар кўп учрайди, тўғри. Лекин Мадридда "Реал"ни "Шальке" жамоаси ўта йирик ҳисобда мағлуб этиши ақлга сиғмайдиган ҳолат. "Шальке"да имконият йўқ деб ким айтди? Бор имконият. Улар ҳали ЕЧЛдаги парвозини якунлашгани йўқ. Давом эттириши учун эса битта имкон бор ва фақат битта. "Шальке" футболчилари Касильяс дарвозасига олтита тўп киритишлари талаб этилади ва камида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқмасликлари керак. Уддаласа бўладиган иш. Фақат буни "PES" ёки "FIFA"  ўйинларида шоввозлар уддалай олишларига ишонаман. Карло Анчелотти бугун кўпроқ ёшларга имкон яратиб бериши ва ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни бошланғич таркибга киритса керак. Карло Анчелоттининг ҳамкасби Келлер ҳам ушбу режани тузиб чиқаётганини яширмади. Демак бу ўйин зерикарли бўлмайди. Оддий ва содда, асосийси, чиройли баҳс бўлиши мумкин.


Лондондаги учрашув эса муҳимлиги ва тўқнашув тадқири номаълумлиги билан Мадриддагиси билан катта фарқ қилади. Бу ерда кескин кураш ва аёвсиз жанг бўлиши шубҳасиз. Жозе Робертога қарши. Снейдер Азарга ва Дрогба Это`Ога қарши. Бу беллашув ўзининг нозиклиги билан бошқа жавоб ўйинларидан ажралиб туради. Моуриньо такидлаганидек, бу баҳсда сўнгги сонияларгача ғолиб номи аниқланмаса керак. "Галатасарой" таркиби кучсиз эмас. Тажриба ва иштиёқ бирлаштирилган. Турк жамоаси таркибида ЧЛда зафар кучган футболчилар бор ва уларни тажрибаси айнан шундай ўйинларда ас қотади. "Челси" вакиллари эса адашишга ҳақлари йўқ. Жамоа ўтган ҳафта сўнггида кутилмаганда "Астон Вилла"га имконият бой бериб қўйди ва мухлислар олдидаги қарзини кейинги босқич чиптаси билан ювиш учун ажойиб имконият. Жозе Моуриньо бундай муҳим ўйинларда жамоани қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Жозе айнан шундай катта ўйинлардаги мураббийлар ичида катта мутахассис десак муболаға бўлмайди. Роберто Манчинида бу борада бироз тажриба камроқ. Лекин Манчинининг асосий қуроли бу Снейдер ва Дрогба. Бу футболчилар жамоасининг ўйини чиқмай турган пайтда ҳам ўзлари-ўзларига имконият яратиб гол уриб кетадиган футболчилар тоифасидан саналишади. Бундай футболчилар кам. "Челси" таркибида ҳам бор, лекин уларда Дрогба ва Снейдер каби тажриба йўқроқ. Бир сўз билан айтганда, Европа Чемпионлар лигаси ўйинларида оддий учрашувлар бўлмайди. Кўринг ва завқланинг! Зерикиб қолмайсиз.


ЕЧЛ, 1/8 финал жавоб ўйинлари.

"Реал" - "Шальке" (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2", "Спорт")

"Челси" - "Галатасарой" (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика