

Қайд этилишича, Туркиядаги эпидемиологик вазият жиддийлашиб бормоқда, шу туфайли 8,000 нафар инглиз мухлисларига Истанбулга йўл олиш муаммо туғдиради.
Ҳозирда УEФА томонидан Бирменгемдаги ўйингоҳнинг финални қабул қилиш учун қанчалик тайёрлиги ўрганилмоқда.
Sky Sports ёзишича, Чемпионлар Лигаси финалини бошқа ерга кўчириш имконияти пастроқ, чунки бу қарор ҳомийлар, трансляциялар ва бошқа жиҳатларга зарар келтириш эҳтимоли бор. УEФА эса ҳал қилувчи учрашувни Туркияда ўтказишга қатъий қарор қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” – “Челси” ўртасидаги финал 29 май куни “Отатурк Олимпия” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.



