ЕЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум

Aziz Tukhtamuradov
28 апр 2022, 08:10
Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинлари якунига кўра энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди.

Унга кўра қуйидаги футболчилар ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин:

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва - "Реал"га ғалаба тўпини киритди, ўйинда 13,46 км масофа босиб ўтди, 95 фоиз паслари аниқ бўлди.

"Ливерпуль" хавбеки Тиаго Алькантара - "Вильярреал" билан ўйинда 10,93 км масофа, 28,6 км/соат тезлик, 97 фоиз паслари аниқ.

"Вильярреал" ҳимоячиси Хуан Фойт - "Ливерпуль" билан ўйинда 1 маротаба тўпни олиб қўйди, 4 марта тўп назоратини қайтарди, 76 фоиз паслари аниқ.

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема - "Манчестер Сити" дарвозасига 2 та гол урди, дарвозага 3 та аниқ зарба берди, 30,1 км/соат тезлик кўрсатди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA