UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  7

EЧЛ. Бугунги учрашувлардан сўнг гуруҳлардаги ҳолат бўйича қисқа таҳлил Янгиликлар

EЧЛ. Бугунги учрашувлардан сўнг гуруҳлардаги ҳолат бўйича қисқа таҳлил

Бугун бўлиб ўтган тўртта гуруҳдаги 5-тур учрашувларидан сўнг "Челси" кейинги босқичга йўл олгани расман маълум бўлди.


"E" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   ЧЕЛСИ 5 3 0 2 11-3 9
2   БАЗЕЛЬ 5 2 2 1 5-4 8
3   ШАЛЬКЕ 5 2 1 2 4-6 7
4   СТЯУА 5 0 3 2 2-9 3


Энг мураккаб ҳолатлардан бири мана шу гуруҳда вужудга келган. 7,8,  очколарни жамғарган иккита жамоа кейинги босқичга чиқишни истайди,  лекин битта омaдсиз жамоа гуруҳда қолиб кетади. Бу борада сўнгги турдаги "Шальке-04" - "Базель" учрашуви жуда аҳамиятлидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Челси" кейинги босқичга йўл олиб бўлди.

Сўнгги турда.

"Шальке-04" - "Базель"
"Челси" - "Стяуа"

 



"F" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   АРСЕНАЛ 5 4 0 1 8-3 12
3   БОРУССИЯ Д 5 3 0 2 9-5 9
2   НАПОЛИ 5 3 0 2 8-9 9
4   МАРСЕЛЬ 5 0 0 5 4-12 0

Бу гуруҳдан ҳам битта кучли жамоа қолиб кетади. "Арсенал" ҳали муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олмаган ва дастлабки 3та поғонадаги жамоалар иккита ўрин учун кураш олиб боради. Ҳар икки жамоада ҳам 9 очкодан мавжудлигини иборатга олсак натижа ўзаро ўйинга кўра аниқланадиган кўринади. Бу борада "Боруссия"да имконият яхшироқ. Икки ўйин натижасига кўра 4:3. Шунга қарамай кейинги турда "Наполи" ўз майдонида , "Боруссия" эса сафарда ҳаракат қилишини унутмаслик лозим.

Сўнгги турда.

"Марсель" - "Боруссия"
"Наполи" - "Арсенал"

 



"G" гуруҳи.

N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   АТЛЕТИКО 5 4 1 0 13-3 13
2   ЗЕНИТ 5 1 3 1 4-5 6
3   ПОРТУ 5 1 2 2 4-5 5
4   АУСТРИЯ 5 0 2 3 1-8 2


Бу гуруҳда ҳам ажойиб ҳолат келиб чиққан. "Атлетико Мадрид" аллақачон кейинги босқичга йўл олган бўлса, битта ўрин учун "Зенит" ва "Порту" кураш олиб боради. Бу борада ҳеч қайси жамоани имкониятини юқори баҳолаб бўлмайди.

Сўнгги турда.

"Аустрия" - "Зенит"
"Атлетико Мадрид" - "Порту"

"H" гуруҳи. 


N Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1   БАРСЕЛОНА 5 3 1 1 10-4 10
2   МИЛАН 5 2 2 1 8-5 8
3   АЯКС 5 2 1 2 5-8 7
4   СЕЛТИК 5 1 0 4 2-8 3


Бу гуруҳда "Барселона" сўнгги тур олдидан кейинги босқичга йўл олди. Тўплар нисбати бўйича "Барселона" 5:2 ҳисобида "Аякс"дан олдинда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам кейинги босқичда. Кейинги турда бўлиб ўтадиган "Милан" - "Аякс" учаршуви эса ҳақиқий "омадсиз"ни аниқлаб беради. Ушбу учрашув Италияда бўлиб ўтишини инобатга олсак бунда "Милан"нинг имконияти юқорироқдир.

Сўнгги турда.

"Милан" - "Аякс"
"Барселона" - "Селтик"

Ҳуллас ҳали сўнгги турда ҳам кескин курашларни кўрамиз.

Ҳумоюн Давуров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика