UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  0 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  13 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  3 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  15 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ЕЧЛ. 5 та гол урилган драматик ўйинда ПСЖ "Бавария"дан устун келди Янгиликлар

ЕЧЛ. 5 та гол урилган драматик ўйинда ПСЖ "Бавария"дан устун келди

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Бавария" ҳамда ПСЖ ўртасидаги дастлабки тўқнашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Бавария" (Германия) – ПСЖ (Франция) 2:3 

«Альянц-Арена»

Голлар: Шупо-Мотинг 37', Мюллер 60' – Мбаппе 3', 68', Маркиньос 28'

Бавария – Нойер, Павар, Люка Эрнандес, Алаба, Зюле (Боатенг, 42), Сане, Горецка (Дэвис, 33), Коман, Мюллер, Шупо-Мотинг, Киммих.

ПСЖ – Навас, Диалло (Баккер, 46), Маркиньос (Эррера, 30), Дагба, Кимпембе, Гуйе, Ди Мария (Кин, 71), Данилу Перейра, Дракслер, Мбаппе, Неймар (Рафинья, 90).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (35), Дракслер (62), Киммих (70), Боатенг (72), Шупо-Мотинг (89).

Ўйин тугади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

90. ПСЖда ўзгариш: Неймар ўрнига Рафинья майдонга тушди.  

89. Ҳакамга кескин эътироз билдирган Шупо-Мотингга сариқ карточка кўрсатилди. 

86. Ууууух! Алабанинг ерлатиб берган зарбасиги озгина аниқлик етишмади. Даҳшат! 

82. Зарбалар бўйича кўрсаткич: 12-4. 

77. Максим Шупо-Мотинг дарвозага яқинлашиб келиб хавфли ҳолат содир қилди, аммо якунда офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

75. Жошуа Киммихнинг бурчакдан узатган тўпига унинг ҳеч бир жамоадошлари интилишмади. 

72. Боатенг кечиктирилган фоль учун жазоланди. 

71. ПСЖда алмаштириш: Ди Мария ўрнига Кин ўйинга қўшилди.  

70. Киммих ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

69. Шупо-Мотингнинг зарбаси!  Навас ўз ўрнида! 

68. ГОООООООООООООООООООЛ!  Мбаппенинг чалғитувчи зарбаси дарвозадан жой олди – 2:3! 

66. Томас Мюллер шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди ва бундан фойдаланиб, майдонга қайтди. 

62. Дракслер Паварга нисбатан қўполлик ишлатгани боис сариқ карточка олди.  

60. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мюллер!  Киммих стандартдан ҳаволатиб узатма намойиш қилди, Мюллер бош билан гол урди – 2:2! 

55. Бу гал Кингсли Командан зарба, яна ўша Навас!  Ажойиб сейв!

53. Павар ажойиб пасни қабул қилиб, ўткир бурчак томон зарба берди, Навас қайтарди! Қойилмақом сейв! 

51. Зарбааа!  Ууух! Неймарнинг зарбаси Нойер томонидан қайтарилди. Нойер бу вазиятда ЖЧдаги Тим Ховардни эслатиб юборди. 

47. Команнинг яхши ўйланган узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди. 

46. ПСЖда ўзгариш: Диалло ўрнига Баккер тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:2. Танаффус!  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. "Бавария"да ўзгариш: Зюле ўрнига Боатенг ўйинга қўшилди. 

40. "Бавария" тўп назоратини ўз қўлиги олди. Кўплаб қисқа паслар ва бир нечта комбинациялар уюштирилмоқда. ЎЙинчилар рақиб хатосини ҳам кутишяпти. 

37. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Паварнинг узатмасидан сўнг Шупо-Мотинг бош билан дарвозани ишғол этди ва ҳисобни қисқартирди – 1:2! 

35. Дагбага нисбатан қўпол ўйнаган Люка Эрнандес огоҳлантирилди. 

34. Флик катта эҳтмол билан Алабани таянчга ўтказади ва ўша нуқтани кучайтиради, Дэвис эса қанотга қарайди.

33. "Бавария"да алмаштириш: Горецка ўрнига Дэвис туширилди. 

30. ПСЖда ўзгариш: жароҳатланган Маркиньос ўрнига Эррера тушди. 

28. ГООООООООООООООООЛ!  Неймарнинг қойилмақом узатмасидан кейин Маркиньос бирга-бир ҳолатга чиқди ва ишонли тарзда гол урди – 0:2!  

27. Мбаппе тезкорлик билан Зюлени ортда қолдирди, марказ томон берган узатмасини эса ҳимоячилар қайтаришди. 

25. Килиан Мбаппе тезкорлик билан ҳужумга ўтди, лекин хавфли вазият содир эта олмади, ҳимоячилар яхши ўйнашди.

24. Лерой Сане ичкари томон оҳиста пасни амалга оширди, бироқ Коман тўпга етиб бора олмади.

21. Бу гал Павар яқин бурчакни нишонга олди – Навасдан қойилмақом сейв! 

19. Леон Горецка узатмадан кейин зарба бера олди, унинг зарбаси ўткир бурчак томон аниқ бораётганди, аммо Навас зарбани тўса олди.

16. Горецка Неймарга нисбатан қоидани бузди, жарима тўпи. 

14. Кингсли Коман ичкарига пас узатди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнашди ва тўпни узоқлаштиришди.

12. ГОООООЛ!  Дракслер гол урди, аммо офсайд қайд қилиниб, бекор қилинди. Сабаби Мбаппе бундан олдинга ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолатда қолган. 

10. Мюллернинг яқин мафсоадан йўллаган зарбасига Кейлор Навас эга чиқди. 

7. "Бавария" вакилларидан кетма-кет зарбалар... Дастлаб, Киммихнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, кейин эса Алабанинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.  

5. Инжиқ об-ҳаво ҳукмрон, бироқ бу бизга чиройли футбол кўришга халақит қилмайди.

3. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!   Неймар Мбаппени пас илан таъминлади, Килиан эса қийинчиликсиз Нойер дарвоасини ишғол  қилди – 0:1!  

1. Ўйин бошланди! 

"Альянц-Арена" катта ўйинга тайёр!

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Германиянинг "Бавария" клуби ЧЛ 1/4 финали доирасидаги дастлабки ўйинда ўз майдонида Франциянинг ПСЖ жамоасини қабул қилади.  Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика