UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  5 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  3 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   4 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  18

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида кучлар тенг келди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида кучлар тенг келди

ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Атлетико Испания – Манчестер Юнайтед Англия 1:1

24 февраль, 01.00, "Ванда Метрополитано"

Голлар: Фелиш (7, 1:0), Эланга (80, 1:1).

Атлетико – Облак, Врсалько, Савич, Хименес, Рейнилду, Лоди (Лемар, 76), Кондогбиа, Эррера, Льоренте, Корреа, Жоау Феликс (Гризманн, 76).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф (Уан-Биссака, 66), Варан, Магуайр, Шоу (Теллес, 67), Погба (Матич, 66), Фред, Бруну Фернандеш, Роналду, Рэшфорд (Эланга, 75), Санчо (Лингард, 82).

Огоҳлантириш: Эррера (45+1), Шоу (50), Линдельоф (60), Рэшфорд (65), Фред (74), Льоренте (77), Теллес (83).

Атлетико Мадрид

Жуан Феликс - 7'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

24/02/2022, 01:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Энтони Эланга - 80'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 63273 томошабин

Бош ҳакам: Ovidiu Hategan

45'
90'
7'  Жуан Феликс
7'  Ренан Лоди
45'  Эктор Эррера
63'  Рейнилду Мандава
76'  Ренан Лоди (Тома Лемар)
76'  Жуан Феликс (Антуан Гризманн)
77'  Маркос Льоренте
78'  Хосе Хименес
50'  Люк Шоу
60'  Виктор Линделеф
65'  Маркус Рэшфорд
66'  Виктор Линделеф (Аарон Уан-Биссака)
66'  Поль Погба (Неманья Матич)
66'  Люк Шоу (Алекс Теллес)
74'  Фред
75'  Маркус Рэшфорд (Энтони Эланга)
80'  Энтони Эланга
80'  Бруну Фернандеш
82'  Джейдон Санчо (Джесси Лингард)
83'  Алекс Теллес

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Дастлабки ўйинда кучлар тенг келди.

90+4. ЗАРБААААААААА!!!! Лингарднинг зарбасини Облак қайтарди!

90+3. МЮ бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБАААААААААА!!! УХХХХХХ!!! Гризманнинг зарбасидан кейин тўп яна бир бор тўсинга тегиб қайтди.

83. Теллес ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

80. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЭЛАНГАААААААААА!!!!! Эрреранинг қўпол хатосидан ёш футболчи унумли фойдаланди!

79. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Чапақайлар учун зўр нуқта бўлганди.

78. УХХХХХ!!! МЮда жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

75. УХХХХХ!! Кондогбианинг зарбаси ноаниқ кетди.

74. Лоди алмаштирилмади. У ўзининг қанотида доимгидек фаол ўйнамоқда. 

70. Лоди жароҳат олди. У ўзгартирилади шекилли.

65. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Санчонинг зарбасини Хименес ўзига қабул қилди.

60. Линдельоф тезкор Фелишни ушлаб йиқитгани учун сариқ ишлаб олди. 

55. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ичида зарба йўллашига "Атлетико" ҳимоячилари йўл қўйишмади.

50. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Аммо Фернандешнинг ҳаволатиб узатмаси Португалия томон учиб кетди.

47. Феликснинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБААААААААА!!!! Жаримадан кейин Лодининг пасидан кейин Хименеснинг боши билан йўллаган зарбаси ерга сапчиб Де Хеа дарвозасининг тўсинига тегиб қайтди.

42. Погба тахминан 4 дақиқа ичида 2 марта тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига Кондогбианинг якуний паслари ўхшамаяпти. 

40. Роналду олдинга ўтаётганди. У яна йиқитилди. 

37. Роналду узоқ масофадан ерлатиб зарба йўллади. Ноаниқ.

34. Лодининг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

31. УХХХХХ!! МЮ ҳимояси қўпол хатога йўл қўйди ва Лоди жарима майдончаси ёнида йиқитилди.

30. "Атлетико" мухлислари Роналду тўпга текканида хуштак чалиб туришибди)

28. Қанотдан Корреа оширган тўпни Фелиш дарвозага йўллади. Анчагина баланддан ўтиб кетди.

24. Рэшфорд ҳужумга ўтаётганди. Савич подкати билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.

20. Ўйин сурати тенглашди. МЮ "Атлетико"нинг босимини марказга кўчира олди.

15. ЗАРБААААААА!! Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

14. "Атлетико" ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди.

12. Рэшфорд рақибларини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириш учун югурди. Лоди тўпни ундан олиб қўйди.

7. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФЕЛИИИШШШШШ!!! Ҳисоб очилди!

5. Феликс қанотдан жарима майдончаси ичига кириб келди ва ноаниқ зарба йўллади.

3. "Атлетико" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни Магуайр қайтарди. Иккинчи зарбани эса Линдельоф ўзига қабул қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Ванда Метрополитано" стадионига қаратамиз. Бу ерда "Манчестер Юнайтед" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика