UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

ПСЖ "Лейпциг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва тарихда илк бор финалга йўл олди Янгиликлар

ПСЖ "Лейпциг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва тарихда илк бор финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси дастлабки ярим финали доирасида "Лейпциг" - ПСЖ учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


РБ "Лейпциг" – ПСЖ 0:3
18 августа, 22.00, «Эштадиу да Луш»
Голлар: 0:1 – 13 Маркиньос, 0:2 – 42 Ди Мария, 0:3 – 56 Бернат.

РБ "Лейпциг" – Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.

ПСЖ – Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Сарабия, 87), Керер, Мбаппе (Шупо-Мотинг, 86), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).


РБ Лейпциг

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/2-тур

19/08/2020, 01:00

3
:
0
Тугади

ПСЖ

Маркиньос - 13', Анхель Ди Мария - 42', Хуан Бернат - 56'

Стадион: Estadio da Luz, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
46'  Кристофер Нкунку (Эмиль Форсберг)
46'  Дани Ольмо (Патрик Шик)
61'  Конрад Лаймер
62'  Конрад Лаймер (Марсель Хальстенберг)
64'  Кевин Кампль (Тайлер Адамс)
79'  Марсель Хальстенберг
79'  Юссуф Поульсен
83'  Лукас Клостерман (Вилли Орбан)
13'  Маркиньос
13'  Анхель Ди Мария
42'  Анхель Ди Мария
42'  Неймар
45'  Преснель Кимпембе
56'  Хуан Бернат
56'  Анхель Ди Мария
83'  Леандро Паредес (Юлиан Дракслер)
83'  Андер Эррера (Марко Верратти)
86'  Килиан Мбаппе (Эрик Шупо-Мотинг)
87'  Анхель Ди Мария (Пабло Сарабия)



Финал ҳуштаги чалинди! ПСЖ ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига йўлланмани қўлга киритди. 

90+2-дақиқа. Патрик Шик тўпни олиб қўйиб олдинга интилди лекин сон жиҳатдан кўп бўлган ҳимоячилар Маркиньоснинг ақлли ўйини эвазига тўпни олиб қўйишди.   

90+1-дақиқа. ПСЖ тўпни назорат қилиб бир дақиқани ўтказди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

87-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумдан кейин Неймар гол уриши мумкин эди, лекин дарвозадан бир неча метр узоқликда турган футболчи тўпга зарба бера олмади. 

86-дақиқа. Мбаппе ўрнига Эрик Максим Чупо-Мотинг майдонга тушди, Ди Мария эса ўрнини Пабло Сарабияга бўшатиб берди.

84-дақиқа. Майдон марказида кетма-кет қўполликлар қайд этилмоқда. 

83-дақиқа. Андер Эррера майдонни тарк этди, унинг ўрнини Марко Верратти эгаллади. 

82-дақиқа. "Лейпциг" футболчилари икки бор қулай вазиятдан зарба беришди лекин тўп ҳар сафар кимгадир тегиб, дарвозагача етиб бормади. Кейин рақиб қарши ҳужумга қочиб кетмаслиги учун ҳимоячилар қоидани бузишди. 

80-дақиқа. Кимпембе узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Гулачи ўз ўрнида. 

79-дақиқа. Марсель Халстенберг Неймарга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Ҳакамга эътироз билдиргани югуриб келган Поулсенга ҳам сариқ карточка тайёрлаб қўйилган экан.

77-дақиқа. "Лейпциг" ҳамон ҳужумлар сонини камайтирмаяпти. Бундеслига вакили ҳеч бўлмаса битта гол уриш иштиёқида.

76-дақиқа. Мбаппе ва Неймар қарши ҳужумга қочиб кетишди, лекин охирги паллада бразилиялик йиқилиб тушиб, тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

72-дақиқа. Мбаппе яхши вазиятга эга бўлди, зарба ҳам берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида. 

68-дақиқа. ПСЖ футболчилари биринчи бўлимда бўлгани каби майдон маркази атрофида тўпни уёқдан-буёққа ошириб, темпни ўлдираётгандек ҳаракат қилишди. Ва кутилмаганда кескин тўп оширилиши ва Неймар қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, лекин тўп узатишдаги ноаниқлик панд берди.

66-дақиқа. Юссуф Поульсен қоидани бузди деб ҳисоблади ҳакам. Футболчининг асаблари буёғига дош бермаяпти.

64-дақиқа. "Лейпциг"да ўзгариш. Кевин Кампль ўрнига Тайлер Адамс майдонга туширилди. 

Гол ҳисобланди. Ҳимоячи Мукиеле негадир йиқилиб тушди ва ҳакамдан жарима зарбаси сўраб ётаверди, рақиб эса тўхтамади ва ҳужумни давом эттирди. Бернат айнан майдон бурчагида ётган Мукиеледан "фойдаланиб" ўйиндан ташқари ҳолатда қолмади ва тўпни боши билан дарвозага йўллаб қўйди.

56-дақиқа. ГООООЛ! Бернат 3:0! Лекин ҳозирча ҳакам "VAR"ни кутмоқда.

53-дақиқа. ПСЖнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужуми. Неймар бир ўзи икки рақибини ортидан эргаштириб юрди ва охири Мукиеле қоида бузди. 

49-дақиқа. Бурчак тўпидан самара чиқара олишмади Нагельсман шогирдлари.

47-дақиқа. Ҳисобда ортда бораётган германияликлар каттароқ куч билан олдинга ўта бошлашди.

"Лейпциг" таркибида ўзгаришлар: 

Дани Ольмо ва Кристофер Нкунку ўрнига Патрик Шик ва Эмиль Форсберг туширилди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Бўлди, биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ПСЖ ишончлироқ ўйин кўрсатиб, ўйинга мос равишда 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.  

45+2-дақиқа. Преснел Кимпембе рақибини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Жаримадан тўп дарвоза яқинига етказиб берилди, аммо ҳимоячилар тўп учун курашда иккинчи қаватда устунликка эришиб, хавфни бартараф эта олдилар. 

Парижликлар ўша икки дақиқани тўпни рақибга бермай ўтказиб қўйишмоқчи шекилли.  

45-дақиқа. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. ГОООООЛ! Ди Мария! Неймардан ажойиб узатма ва Анхель Ди Мария ўта қулай вазиятдан адашмади - 2:0. 

40-дақиқа. "Лейпциг" қарши ҳужумга чиқиб кетишига ПСЖ футболчиси тўсқинлик қилди, лекин ҳакам у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди.  

37-дақиқа. Футболчилар кетма-кет хатога йўл қўйиб бир-бирларига тўпни совға қилишди ва ушбу жараёнга бош ҳакам ҳам қўшилиб кетди. 

34-дақиқа. Яна гол бўлган вазиятга ўхшаш нуқтадан жарима зарбаси белгиланди. Неймааааар! Кутилмаганда бразилиялик футболчи дарвозага зарба берди, бироқ тўп устунга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

32-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. Аслини олиб қарайдиган бўлсак, французлар буни атайин амалга оширмоқда. Тўпни имкон қадар ўзида ушлаб туриб, рақиб шаштини пасайтиришга уринмоқда. 

30-дақиқа. Неймар деярли майдон марказидан туриб шеригини бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, лекин узатмасига бироз аниқлик етишмади.   

28-дақиқа. "Лейпциг" футболчилари ҳужумга ўтмоқчи эдилар, аммо марказда тўп олдириб қўйилди.  

27-дақиқа. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Мукиеле баланд сакраб қайтарди, кейин унга Упамекано ёрдамлашди. 

25-дақиқа. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум анчайин хавфли тус олди, охирги зарбани Поулсен берди, лекин бироз ноаниқ. 

Жаримадан берилган зарба жонли деворда турган ҳимоячи бошига тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди. 

22-дақиқа. Хавфли жарима зарбаси. Забитцерга нисбатан қоида бузилди ва "Лейпциг" футболчилари яхши имкониятга эга бўлдилар. 

19-дақиқа. Энди асосий кураш майдон марказига яқин ҳудудда бўлмоқда. 

17-дақиқа. Олдинга ўтган Анхелиньо олдинга ўтди ва ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

Жаримадан узатиб берилган тўпга оҳиста ҳаракат ила боши билан зарба бериб ҳимоячи жамоасини олдинга олиб чиқди. 

13-дақиқа. ГОООООЛ! Маркиньос!

12-дақиқа. Бурчак тўпини ўйнаб кетишди ва Неймарга нисбатан қоида бузилди. Хавфли жарима тўпи. 

11-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпи. Аммо наф чиқара олишмади. 

10-дақиқа. Мукиеле олдинга ўтмоқчи бўлган Бернатни "кутиб олди".

8-дақиқа. Ўйин тезлашди. Ҳар икки жамоа бахтини ҳужумдан изламоқда. 

7-дақиқа. ГОЛ бўлди, лекин ҳакам шу ондаёқ тинчланишга чақирди, Неймар қўли билан ўйнаган бўлиб чиқди. 

6-дақиқа. Мбаппенинг ажойиб пасидан кейин Неймар бирга-бир вазиятга чиқди, аммо зарба ноаниқ.  

4-дақиқа. Дастлабки дақиқаларда парижликлар тўпга эгалик қиладигандек туюлганди, лекин германияликлар ҳам адашиб ярим финалга чиқиб қолмаганликларини исботлашмоқда. 

3-дақиқа. "Лейпциг" ҳужумга ўтиб, яхши имкониятга эга бўлиши мумкин бўлди ва ҳужум зарба билан якунланди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. ПСЖ ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

Ўйинни ПСЖ бошлайди.

Ҳакамлар бригадаси ва футболчилар яшил майдонга тушиб келишди ва расмий ишларни якунлаб олишди. 

Жамоалар майдонга тушишга тайёр турибди. 

 РБ "Лейпциг" футболлчилари ҳудди ёш болалардек тўп талашаяптими?)

Неймар аввалги учрашувда жамоасини чинакамига ортидан эргаштира олганди, бугун-чи? Немисларга қарши ўйинда ҳам бразилиялик футболчи ўзини кўрсата олармикин?



ЯНГИЛАШ

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

РБ Лейпциг Германия – ПСЖ Франция

"Эштадиу да Луш"

РБ Лейпциг – Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн, Лаймер, Забитцер, Кампль, Ольмо, Нкунку, Поульсен.

ПСЖ - Рико, Керьер, Тиаго Сильва, Кимпембе, Бернат, Маркиньос, Паредес, Эррера, Ди Мария, Мбаппе, Неймар.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика