Дзюба дунёнинг энг кучли икки дарвозабонини айтди

Mirjalol Normatov
29 июн 2018, 16:33
Россия термаси ҳужумчиси Артём Дзюба дунёнинг энг кучли икки дарвозабонини айтди.

"Айни дамда Де Хеа ва Нойер дунёнинг энг кучли посбонлари. Бир марта Роналдунинг зарбасини ўтказиб юборган бўлса нима? У бутун мавсум давомида ажойиб ҳаракат қилди. Футболчининг ўйинлари бир кун яхши бўлса, бир кун ёмон бўлади. Испанияга қарши ўйинда нима бўлишини тез орада билиб оламиз", - деди Дзюба.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport24