

“Ҳамма “Реал” ярим ҳимоясида ўртача ёш анча катталашиб қолганини сезиб турибди. Шу сабабдан ҳам чизиқлар бўйлаб тўпнинг етиб боришида муаммолар пайдо бўлмоқда. Погба эса ёрдам бериши мумкин. У голлар уришга ҳам қодир. “Реал”га етишмаётган нарсани бера оладиган идеал футболчи — Погба. Унинг ҳозирги ҳолатида муаммоси бор деб ўйламайман. Агар Зидан хоҳлайдиган бўлса, у билан 1 йилдан кейин ҳам шартнома имзоласа бўлади”, — дейди Дюгарри.
Эслатиб ўтамиз, Погбанинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар тузилган.


