

Гап шундаки, Антуан Гризманн атрофида бўлаётган муаммолар ҳақидаги муҳокамада Дюгарри каталонияликлар сардори Лионель Мессини “ярим аутист бўлган 1,5 метрли болакай”, дея таърифлаганди.
“Лионель Месси ҳақидаги сўзларимдан чин дилдан афсусдаман. Аутизм билан касалланган одамларни ҳақоратлашни хоҳламагандим. Барчадан кечирим сўрамоқчиман”, дейди Дюгарри.



